Садржај поста
Куннинг иккинчи учрашуви "JITCO" компанияси раҳбарияти билан бўлиб ўтди. Музокараларда Ўзбекистоннинг Япониядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Мухсинхўжа Абдурахмонов ҳам иштирок этди. Маълумот ўрнида, "JITCO" компанияси 1991 йилда Япония таълим соҳасида ҳамкорлик бўйича халқаро ташкилот сифатида ташкил этилган бўлиб, мамлакатдаги компанияларга хориждан техник стажёр ва малакали ишчиларни жалб қилишга, шунингдек, халқаро иқтисодиёт ва жамиятни ривожлантиришга қаратилган ҳаракатларга кўмаклашади. Шунингдек, вазир Нозим Хусанов бошчилигидаги делегация ҳамда Ўзбекистоннинг Япониядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Мухсинхўжа Абдурахмонов Япониянинг “Чет эллик техник стажёрлар малакасини ошириш ташкилоти” (OTIT) раҳбарияти билан музокара ўказди. Унда "OTIT" ташкилоти билан ўзбекистонлик техник стажёрларни кенг кўламда жалб қилиш ва кунчиқар мамлакатдаги меҳнат мигрантларимизни ҳуқуқий, ижтимоий ҳимояси масалалари муҳокама қилиниб, келгусидаги истиқболли режалар белгилаб олинди. Маълумот ўрнида "OTIT" техник стажёрларнинг тажриба, билим ва кўникмаларни эгаллашига кўмаклашиш доирасида 2800 дан зиёд иш берувчи ассоциация ва 60 минг иш берувчилар фаолиятини назорат қилади. 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт