Садржај поста
Чет давлат фуқаролари ва уларнинг иш берувчилари диққатига! Сўнгги вақтларда мамлакатимиздаги қўшма корхона ва ўқув маркази шаклидаги муассасаларининг баъзи иш берувчилари томонидан чет давлат фуқароларини ноқонуний тарзда ишга ёллаш ҳолатлари кузатилмоқда. Шу муносабат билан, мамлакатимизда чет давлат фуқароларини ишга ёллашнинг белгиланган тартиби мавжудлигини эслатиб ўтамиз. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги "Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 86-сонли қарорининг 20-иловасига мувофиқ чет давлат фуқаросига Ўзбекистон ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома олиш талаб этилади. Чет давлат фуқаролари ва уларнинг иш берувчиларини қонунларга риоя қилишга чақирамиз ва мазкур тартибга амал қилмаслик ҳуқуқий оқибатларни юзага келтириши ҳақида огоҳлантирамиз! Эслатма! Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига кўра, хорижий ишчи кучини Ўзбекистон Республикасига жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартибини бузиш фуқароларга — БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан 25 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, фуқароларга — БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт