TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Садржај
Садржај поста
Хорижда ишлаётган хотин-қизлар ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ходимлари Россияда ишлаётган хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни яшаш ва иш шароитлари, муаммоларини ўрганиш мақсадида Москва вилоятида жойлашган “Сибирская коллекция” корхонасида бўлди. Шунингдек, фуқароларимизга миграция соҳасидаги янги қарор ва қонунчилик нормалари, чет элда меҳнат қилиш учун яратилаётган шароит ва қулайликлар, хориждаги ваколатхоналаримиз манзиллари ва улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар ҳақида маълумот берилди.