TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← АВТМ в РФ
АВТМ в РФ avatar

TGINSIGHT POST

Post #290

@pavtm_rf

АВТМ в РФ

Прегледи347Број прегледа
Објављено2. мар02.03.2023. 12:58
Садржај

Садржај поста

Пермь улкаси ва Удмуртия Республикаси буйича Ташқи мехнат миграцияси агентлигининг вакили Удмуртия Республикасининг “Aзия плюс” Узбек ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва маданий тараққиёт миллий маркази билан шартнома имзолади. “Aзия плюс” Узбек ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва маданий тараққиёт миллий маркази Ўзбекистон Республикасидан вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган мигрантларининг ижтимоий, иқтисодий ва бошқа ҳуқуқларини ҳимоя қилишни, меҳнат муҳожирларини хорижда иш билан таъминлаш муаммоларини ҳал етиш, уларнинг меҳнат ва яшаш шароитларини яхшилашга уриниш мақсадида хориждаги ўзбек диаспоралари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурлигини ҳисобга олиб икки томон келишувга еришди. Ушбу ҳамкорлик тўғрисидаги битим бўйича икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантиришга, бандлик ва меҳнат миграцияси масалалари бўйича муносабатларни ривожлантиришга ҳамда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган юртдошларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга кўмаклашадилар.