TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← АВТМ в РФ
АВТМ в РФ avatar

TGINSIGHT POST

Post #79

@pavtm_rf

АВТМ в РФ

Прегледи12Број прегледа
Објављено26. сеп26.09.2022. 10:24
Садржај

Садржај поста

Қашқадарё делегацияси Бошқирдистондаги сафарини якунлади Хабар берганимиздек, Россиянинг Бошқирдистон Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ватандошларимиз муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга кўмаклашиш ҳамда бошқа маданий тадбирлар ташкиллаштириш, икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ бир қатор тадбир ва учрашувлар ташкил этди. Делегацияга сафар давомида ҳамроҳлик ва амалий ёрдамлар кўрсатган Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси ходимларига, Бошқирдистон Ташқи иқтисодий алоқалар ва Конгресс фаолияти вазирлигининг юртимиздаги вакилига, Бошқирдистон “Евросиё” ўзбек миллий маданият маркази ҳудудий жамоат ташкилоти раисига ҳамда ўзбек талабаларимизга ўз миннатдорчилигини билдириб, вилоят ҳокимининг эсталик совғаларини топширди. Делегация Москва орқали Нижегород вилоятига бориб, душанбадан ўрганишларни бошлайди. Аъзолик👉@qvh_axboroti👈