Садржај поста
Миграция сиёсатини ривожлантириш халқаро маркази билан англашув меморандуми имзоланди Миграция сиёсатини ривожлантириш халқаро маркази (ICMPD) делегацияси мамлакатимизга ташриф буюргани ҳақида хабар берилган эди. Бугун делегация аъзолари Германияга ишга кетишдан олдин тайёрлаш маркази, Корея Республикаси билан ҳамкорликда очилган "KOICA" маркази, "Ишга марҳамат" мономаркази фаолияти билан танишди. Ушбу муассасаларда ўқитиш жараёнларини кўздан кечирди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида ўтказилган учрашувда Ўзбекистон фуқароларини Европа давлатларида ишга жойлаштириш жараёнларини тартибга солиш ва уларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш каби масалалар муҳокама қилинди. Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Миграция сиёсатини ривожлантириш халқаро маркази ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт