TGTGInsightakili ya telegramLIVE / telegram public index
← EnergoMenejer
EnergoMenejer avatar

TGINSIGHT POST

Post #1134

@energomenejer

EnergoMenejer

Mionekano932Idadi ya mionekano
Imechapishwa2 Apr02/04/2025, 05:49
Maudhui ya chapisho

Maudhui

Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ташкил этилади “Энергия самарадорлигини ошириш соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш ва энергия сервис компаниялари хизматлари бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент Фармони (ПФ-63-сон, 27.03.2025 й.) қабул қилинди 🔰Фармонга асосан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (Агентлик) ташкил этилади. ✔️Энергия самарадорлигини ошириш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, соҳада рағбатлантирувчи ва таъсир этувчи чоралар ишлаб чиқиш ва тартибга солиш Агентликнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди. 💸2025 йил 1 июлдан аҳоли уй-жойларининг энергия аудитини ўтказиш харажатлари ҳамда қуёш панеллари ва гелиоколлекторлар қийматининг 20 фоизи ва иссиқлик насослари (ҳаво, сув ва геотермал) қийматининг 40 фоизини, лекин БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда қоплаш учун Агентлик томонидан субсидия ажратилади. 📌2025 йил 1 сентябргачаЭнергия самарадорлигини ошириш рақамли платформаси ишга туширилади. 📃 Агентлик ҳузурида бюджетдан ташқари Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади. ❇️2025 йил 1 октябрга қадар ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар учун технологиялар энергия самарадорлигининг “яшил” стандартлари жорий этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/energomenejer