TGTGInsightakili ya telegramLIVE / telegram public index
← EnergoMenejer
EnergoMenejer avatar

TGINSIGHT POST

Post #245

@energomenejer

EnergoMenejer

Mionekano2,960Idadi ya mionekano
Imechapishwa1 Feb01/02/2019, 06:59
Maudhui ya chapisho

Maudhui

УЗИП иш кўлами катта бўлганлиги ва хар бир вазият учун тўғри ва ўз вақтида ишлаши учун уни тоифаларга (класс) бўлинган. I тоифа. – Ушбу тоифа УЗИП лар тўғридан-тўғри чақмоқ таъсиридан химоя учун қўйилади. Ушбу тоифа админстрация ва ишлаб чиқариш бинолари ва кўп қаватли уйларнинг кириш-тарқатиш ускунасига (ВРУ) қўйилади. II тоифа. – Бу тоифа комутатция жараёнлари яъни ўткинчи жараёнлар, иккинчи пағона чақмоқ туфайли электр тарқатиш тармоқларини импулсли кучланиш ортишидан химоя қилиш учун тармоқнинг тарқатиш шитларига қўйилади. III тоифа. – Бу тоифа ускуналарни қолдиқ кучланишлар келиши, ускуналарни тармоққа бўлиниши оқибатида несимметрия ва фаза билан нолни тўғри тарқатилмаганлиги юзасидан импулсли кучланиш ортиши ходисаси юз беришидан химоя сифатида ускунага тарқатилаётган шитни ичига хар бир ускуна учун алоҳида ўрнатилади. Бундан ташқари қулай бўлиши учун розеткали кўриниши ҳам мавжуд. каналга уланиш учун👇👇👇 @energomenejer