TGTGInsightakili ya telegramLIVE / telegram public index
← EnergoMenejer
EnergoMenejer avatar

TGINSIGHT POST

Post #298

@energomenejer

EnergoMenejer

Mionekano1,680Idadi ya mionekano
Imechapishwa13 Feb13/02/2019, 08:57
Maudhui ya chapisho

Maudhui

Бугунги мавзу электр энергиясини узлуксиз таъминотида асосий ўрин эгалловчи ускуна ИНВЕРТОР хақида бўлади. Инвертор ўзгармас токни ўзгарувчан токга айлантириб берувчи қурилма хисобланади. Инверторларни кучланишни ўзгартирган холда турли хил қувватларда тайёрлаш мумкин. Хозирги вақтда алтернативчиларга қулайлик бўлиши учун инверторлар тескари вазифа, ўзгарувчан токни ўзгармас токка айлантириб аккумулятор батареяларини зарядлаш учун фойдаланилади. Қуёш электр системалари учун эса инвертор+контроллер+зарядлаш қурилмаси, гибрид инверторлар ҳам тайёрланади. Бизнинг инверторларбунга мисол бўла олади. Биз истеъмолчи талабига кўра турли ҳилдаги инверторларни тайёрлаб берамиз. Инверторлар ток сифати бўйича модификацияланган синусоидал ва тоза синусоидал бўлади. Бундан ташқари айрим чет элдан келаётган инверторлар поғонали тоза синусоидалга яқин бўлади. Лекин бундай инверторларнинг техник таснифига тоза синусоидал деб ёзилган бўлиши мумкин. Инверторлар тайёрланишига кўра куч трансформатор ва импулс трансформаторли бўлади. Яна ҳам кенг тарқалгани содда схемали яъни фақат трансформатор, диодли кўприк ҳамда кучланиш теккислагич бўлади. Куч трансформаторли инверторларни ФИК 80% атрофида бўлиб, салт ишлаш даврида аккумулятор токини ўзи исроф қилади. Бу эса аккумулятор иш давомийлигини камайтиради. Импулсли инверторлар ишлаб чиқариш сифатига кўра ФИК 90% юқори бўлади. Кўриниш ва ҳажми жихатидан ихчам бўлади. Биз ишлаб чиқарган инверторлар импулсли инверторлар хисобланиб, ФИК 96% дан юқори. Махаллий шароитга мосланган ва кўп учрайдиган авария холатларига химоялар қўйилган. Бизнинг бозорларимизда асосан модификацияланган синусоидал инверторлар учратиш мумкин. Тоза синусоидал инверторлар эса қўл билан санарли фирмалар тамонидан ишлаб чиқарилади. Масалан, биз ишлаб чиқарилган, "Стабик" ва Хиндистондан олиб келинадиган инверторлар. Нарх борасида тоза синусоидал инверторлар модификацияланганига нисбатан 20-25% қиммат бўлади. Нарх жихатидан модификацияланган синусоидал инверторлар 1 кВт қувват учун 70-100$ гача баҳоланади. Тоза синусоидал инвертор 1кВт қувват учун 120-170$ баҳоланади, комплектига қараб нархида катта фарқ бўлиши мумкин. Модификацияланган синусоидал инверторни компютер, телевизор, ёритиш ускуналарида фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга катта қувватли ускуналарда қўзғалиш токини ўтказиб юбориши ва тўла қувватда ишлашини таъминлай олмаслиги билан фарқланади. Тоза синусоидал инвертор эса электр энергияси сифат кўрсаткичларига жавоб берувчи ва ускуналарни ўз қувватида ишлашини турли хил авария холатларини юзага келмаслигини таъминловчи инвертор хисобланади. Ушбу ускунага барча турдаги ускуналарни улаб фойдаланиш мумкин. Айниқса хозирги вақтдаги дастурий таъминотга эга бўлган ускуналар (замонавий газ котёллари автоматикаси ва ақлли уйларда) яхши ва узлуксиз ишлашини таъминлайди. Агарда Сизнинг маиший техника, ўлчов ва турли хил ускуналарингиз ишлаш даврини узоқ бўлишини ва турли хил кўнгилсизликлар бўлишини хохламасангиз тоза синусоидал инверторлардан фойдаланинг. Бу борада ёрдамчи ва маслахатгўй Қурбонов Сарвар +998977031706. ПС. маслахат теппа-текин. каналга уланиш учун👇👇👇 @energomenejer