TGTGInsightakili ya telegramLIVE / telegram public index
← EnergoMenejer
EnergoMenejer avatar

TGINSIGHT POST

Post #300

@energomenejer

EnergoMenejer

Mionekano1,570Idadi ya mionekano
Imechapishwa13 Feb13/02/2019, 09:20
Maudhui ya chapisho

Maudhui

Аккумуляторлар! Қуёш электростанцияси ва UPS лар учун аккумуляторлар танлаш хар бир алтернативчилар учун оғриқли мавзу. Бундай дейишимга сабаб аккумлятор бундай системаларни 50% суммасини ташкил қилади, ишлаш вақти унинг турли хил шароитларига қараб турлича ва бошқа қисмларга нисбатан анча кам. Масалан, қуёш панеллари учун ишлаб чиқарувчи тамонидан камида 10-15 йил кафолат берилиб ишлаш даври эса 30 йилгача. Инверторлар ва контроллерларга эса ишлаб чиқарувчилар тамонидан 1 йил кафолат берилади аммо тўғри фойдаланилганда 10 йилдан ошади. Аккумуляторлар эса энг юқори кафолат муддати 1 йил, иш жараёнида 10 йилгача ишлаши мумкин. Аккумуляторларни ишлаш даври унинг тури ва нархига боғлиқ. Аккумуляторлар бизнинг бозорда 3 хил тури мавжуд бўлиб улар: - Кислотали (машиналар учун чиқарилади)- Ушбу аккумуляторни нархи пастлиги, танлаш имконияти кўплиги авфзаллигидир, аммо унинг иш даври 1-3 йилгача. Қайта қайта разряд заряд қилиниши уни 1 йилга бормай ишдан чиқишига олиб келади. бозорда 200А 12 В лигини ўртача нархи 80$ дан бошланади - Шелочли аккумуляторлар- Ушбу аккумуляторларни бозорларда топиш анча мушкул бундай аккумуляторларни иш даври 10 йилгача. асосан харбий техникалар учун ишлатилади. нархи қиммат 200А 12 В лиги энг ёмони ҳам 100$ дан бошланади. Аккумуляторни ички қаршилиги юқори бўлганлиги учун ФИК 55-60%. Заряд қилиш пайтида 40% гача катта ток талаб қилади ва бу ортиқча чиқимдир. -Гелли-Литий-железо-фанфарные аккумуляторлар- Бу аккумуляторларни иш даври 10 йилгача ва улар асосан йиллар билан эмас заряд ва разрядлар сони билан иш даври аниқланади. Тўла заряд ва разряд сони 1500 дан бошланади. Ишлаб чиқарувчилар 10000 мартагача ваъда беришади. Бу турдаги аккумуляторларни хавфсизлиги сабабли уйга ўрнатиш мумкин. Юқорида кўрсатилган аккумуляторлар заряд вақтида захарли буғлар чиқариб инсонлар яшаш жойларига қўйиш тақиқланади. Бу турдаги аккумуляторларни Бизнинг бозорлардаги камчилиги сифатли турдагилари кам шу сабабли чет эл давлатларида ишлаб чиқарилиб қайта ишга туширилганларини сотишади. қайта тикланганлари камида 80% ишга яроқли бўлади ва улар йил сайин қувват сақлаши камайиб боради. Ушбу аккумуляторлар учун шахсий тажрибамдан келиб чиққан холда қувват йўқотиш 8-12% лигини ани айтишим мумкин. ЭСЛАТМА: Ушбу кўрсаткич тўғри ва сифатли аккумуляторлардан фойдаланилганда ўринлидир. Ушбу аккумуляторлар бозордаги нархи (сифатлиларини 100А,12 В-190$, 200А, 12В-400$ дан бошланади. каналга уланиш учун👇👇👇 @energomenejer