Maudhui
Вертолёт учирмасдан йўлларингни теккисла! Охирги пайтларда хар хил инновацион қонунлар чиқиб кетяпти. Фақат бу инновация эътибор бериб қаралса фақат халқдан олиш учун қилинмоқда. Аммо беришга келганда эски тос эски хаммом. Куни кеча эълон қилинган қоидалардан хам шуни уқиш мумкин. Менингча вазият бундай бўлган. Камералар қўйилгач йўллардаги қоида бузиш холатлари кескин камайган. Бу халққа яхши аммо давлат карчалонларига ёмон. Сабаби шу қоидабузарликлар жарақ жарақ пул дегани эди. Аввал оқиб турган дарё бирдан оқими сусайса албатта алами келади. Шу туфайли тезликда янгича тез инновацион қарор қабул қилиш ва халқ пулини шилишни бошқа йўлларини ўйлаб топиш бу. Тўғри масалани бошқа жихати хам бор. Хар йили йўл харакати ходисаларидан миллионлаб одамлар халок бўляпти, ногирон бўляпти. Аммо буни қурол қилиб олиш хам тўғри эмас. Масалан шундай Европада урф бўлган қоидаларни жорий қилишдан аввал ўша Европадаги йўлларни, инсон хуқуқларини келтириб қўйиш керак. 1. Йўллар сифатсиз. Бошқа вилоятларни қўяверинг. Пойтахти азим Тошкентда призидент юрадиган йўллардан ташқари деярли хамма жойда уйдим чуқурлар бор. Холбуки йўл ларни текислиги учун бензиндан солиқ олинади. Соддароқ қилиб айтганда йўл текислиги учун пули тўлаб қўйилган аммо давлат буни қилмаяпти. Тошкентдаги энг марказий кўчалар Муқимий, Навоий, Кичик халқа йўллари, Нукус кўчалари қўйингки деярли барча кўчаларда жуда кўп сифатсизлик бор. Хайдовчи хам чуқурдан қочаман деб чизиқни босиши, бир бирига урилиб кетиши, машинаси бузилиши мумкин. 2. Светафор сифатини хам қараб қўйинглар. Рисивой бозор олдидаги светафорлар ранглари шу даражада ўчиб кетганки ёнган ёнмаганни билиб бўлмайди. Айрим жойлардаги светафорлар умуман ёнмайди. Светафор ишламайдиган жойда аммо камера ишлайди. Яна нохақлик! 3. Гаилар хушмомила бўлса бўларди. Форма кийган одам ўзини бошқача хис қилса керакда Фуқорога нима деса бўлаверади деб. Аммо индамади дегани қўрқди дегани эмас. Мархамат қилиб хушмомила бўлинглар. 4. Гаилар туриш жойлари яъни дислокация хақида ўша жойдаёқ тушунтириш берсин. Ёки ўша жойда туриши қонунийлигини аввал тасдиқлаб кейин хужжат сўрасин. 5. МИБ деган ташкилот хам аввал тўланмаганига ишонч хосил қилиб кейин безовта қилсин. 40Фоиз холларда ортиқча оворагарчилик, сарсонганрчилик, асаббузарлик бўлмоқда. Пул тўлаб хам қутулмайсан. 6. Кўчаларни тунда ёритилишини хам таъминлаш керак. Етарли ёритилмаганлик йўлдаги хар хил тўсиқлар ёки йўловчиларни кўрмасликка сабаб бўлади. 7. Йўл белгиларини аниқ тиниқ қилиб қўйиш етишмаганини тўлдириш керак. Йўл белгиси тушунарли, тунда кўринадиган бўлиши керак. Бу рўйхатни узоқ давом этиш мумкин. Халқни шилишдан аввал давлат хам ўз мажбурятларини аввал бажариб қўйиши керак. Акс холда бу адолатсизлик бўлади. Адолатсизлик бор жойда ривожланиш бўлмайди. Абдулазизхон Акрамов https://t.me/energomenejer