TGTGInsightakili ya telegramLIVE / telegram public index
← EnergoMenejer
EnergoMenejer avatar

TGINSIGHT POST

Post #397

@energomenejer

EnergoMenejer

Mionekano68Idadi ya mionekano
Imechapishwa3 Mei03/05/2019, 14:33
Maudhui ya chapisho

Maudhui

#Адлия_хабари Сенат томонидан “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди. Қонунга кўра, қайта тикланувчи энергия манбалари – атроф-муҳитда табиий ҳолда қайта тикланувчи қуёш, шамол энергияси, ер ҳарорати (геотермал), сув оқимларининг табиий ҳаракати, биомасса энергиясидир. Қонун билан мазкур энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, унинг манбаларидан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари, энергияни ишлаб чиқарувчи ҳамда қурилмаларини ишлаб чиқарувчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгилаб берилган. Қонунга мувофиқ, Энергетика вазирлиги қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланди. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши белгиланмоқда. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot