Maudhui
Конструкциядан ташқари фойдаланиш соҳасига қараб гофралар қуйидаги типларга бўлинади. Енгил- Бундай гофралар енгил ва қайишқоқ бўлади. Қайишқоқлиги туфайли деворларни хар қандай букилишлари билан бирга букилиб монтаж ишларини осонлаштиради. Бундай гофралар гипсакартон ва бошқа декоратив обшивкалар остида фойдаланилади. Оғир – Бундай гофралар икки деворли ёки метал конструкция эга бўлиб, мустахкам механик таъсирларга чидамли бўлади. Бундай гофралар цемент девор ораларида ва бетон стяжкалар тагида фойдаланилади. Бундай гофраларни яна бир авфзаллиги кўча ва ер тагидаги магистрал траншеялар ва ерга ётқизишда фойдаланиш мумкин. Гофралардан фойдаланишда конструкция жихатидан гофра ичида пўлат сим қўйилади (зонд). Бу пўлат сим орқали кабелни гофра ичига тортиб жойлаштириш учун қўйилган. Гофраларни сифатлилигини синаш учун уни бир учуни ёқиб кўриш керак ва у ёнмаслиги тутун чиқариш ва кўмирга ўхшаш хосила пайдо қилиши керак. Бундан ташқари уни бир икки бор букиб кўриш ва синмаслигини кўриш керак.