Maudhui
@Nazlobudnya_AU канали юритувчиси АЭС буйича саволлар ташлабди. #АЭС 1. саволлларида атом реакторлари хавфсизлигини авария бўлса қандай таъминлаймиз дейилган ва Чернобилни мисол келтирибдилар. Жавоб: Реакторлар қуриш хавфсизлик борасида авлодларга бўлиниб Бизда энг охирги авлоди қурилябди ва бу халқаро хавфсизлик бўйича тузилган жамиятлар тамонида тафтиш қилиниб рухсат беришсагина ишлатилади. Чернобилни мисол келтириш бу жуда авжига чиқди, шу авария сингари дунёда 10 лаб авария бўлган ва 50 дан ортиқ кичик авариялар бўлган ҳамда бари ахоли кўп сонли яшайдиган худудларда. Авария бўлса промплошадкадан чиқармасликка харакат қилинади. Авариялар бўйича алохида пост қиламан. АЭС Биздаги авлоди икки химояли 3+ авлод бўлиб хар қандай аварияни промплошадкадан чиқармаслликка эришилган. Чернобилдан зарарланганлар аниқ сони ва кўлами ўрганилмаган. Хатто энг хавфли зонасида тозолов ишларини олиб борган шахслар хали ҳам тирик. Осмондан олинган сонлар билан ахолини қўрқитмаслик керак. ИЭС лардан чиқадиган ва ичаётган дориларимиздан кўраётган зараримиз 1/40 га тўғри келар экан. 2. Саволларида чиқиндиларни қандай утилизатция қилишимиз ва нархи сўралган. Бу саволга дарё.уз сайтига берган мақоламда ёзганман, утилизатцияга жуда катта маблағ кетмайди. Уни ўзимизда сақлашга Мен ха дердим чунки отходларни қайта ишлаб электроника сохасида ҳамда фазоларга учишда қўллашимиз, техника сохасида силжиш қилсак бўларди. Отходлар хажми жуда кичик бўлиб жахонда жуда қиммат бахоланади. Отходлардан бошқа харбий сохаларда ҳам фойдалансак бўлади. Бу билан фақат сиёсат билан шуғулланавермай техника асрига кўчиб инқилобий ўзгаришлар қилалик дейман. Чиқиндиларни Россиядаги қабристонга топширмоқчимиз бу эса хижолат бўлманглар кучли давлатлар тамонидан назорат қилинади. Россия бизга янги ва улкан имкониятлар тақдим қилиш учун қабристон қилишни таклиф қилса қилиш керак, келажак учун ҳам. Ахолини онкологик касалликларга уйимиздаги барча симсиз ускуналар ва истеъмол қилаётган махсулотларимиз кўпроқ сабаб бўлябди. Радиацион худудларимизда минглаб одамларимиз шундоқ ҳам ишлаябди хавфли тоғ кон худудларида. 3. Бу саволларида қурилиш контролини ким қилади деганлар. Қурилиш ишларини контролини ростдан ҳам қайсидир тажрибаси бор давлат эксперт компаниясини таклиф қилиш керак. Бундан ташқари шартномага асосан РосАтом АЭС ни қуриб Бизга ишга тушириб ишчи ходимларни тайёрлаб бериши керак. Бундан ташқари Хар бир қурилиш поғоналарида МАГАТЭ тамонидан аудит ўтказилади. Худди шундай пуск вақтида ҳам. 4. Бу саволда терористик хужумлар хақида қайғурганлар. 3+ авлод икки қатлам химояга эга бўлиб сел, тошқин, ер қимирлаши, сунами, учувчи техникалар қулаши ва катта бўлмаган портлашларни ички қатлам химояга ўтказмай, актив зонани химоя қилади, шу билан бирга авария содир бўлса ички қатлам авария кўламини промполошадкадан ташқарига чиқармайди. 5. Бу саволда сейсмик хатарлар сўралган. 3+ Охирги япониядаги талофатлардан хулоса чиқарган холда барча табий офатлардан химоя қатламлари қўйилган ва бу кўп бор тажрибадан ўтказилиб қурилишга тадбиқ қилинган. ✔️АЭС дан қўрқиш керак эмас уни қуриш керак Бунинг орқасидан бошқа техник сохалар ҳам ривожланади. яна ишчи кучи, билимлар, энергия дегани. ПС. Қуёш энергетикасини ҳам ривожлантириш керак АЭС га ишониб тўхтатиш керак эмас. чунки ахоли сони, ишлаб чиқариш ортган сари энергия ресурсларга эхтиёж ортади. кейин газ ўрнини ҳам электр энергия билан қоплаш мумкин. Лекин 100МВт ни 10 йилдирки қура олмаётган бир вақтимизда Мен яна битта АЭС қуриб юборгим келади бу Куб Имхо. каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/energomenejer