TGTGInsightakili ya telegramLIVE / telegram public index
← EnergoMenejer
EnergoMenejer avatar

TGINSIGHT POST

Post #556

@energomenejer

EnergoMenejer

Mionekano3,280Idadi ya mionekano
Imechapishwa20 Ago20/08/2019, 12:01
Maudhui ya chapisho

Maudhui

Электр хисоблагичлар Энергетика вазирлиги тамонидан куни кеча журналистлар ва блогерлар билан мулоқатда янги электр ҳисоблагичлар нархини ким тўлашини маълум қилди. Бунга кўра курс ўзгаришини хисобга олсак 770000 сўм атрофига тушиб бу нарх ичида уни ўрнатиш учун кетадиган харажатлар қўшилган. Бу харажатлар Вазир ўринбосари айтганидей тарифларга яъни электр энергия махсулот десак унинг тан нархига қўшилишини айтган. Бу тизим ўзини 8-9 йилда оқлаши кўзда тутилганлигини ҳам такидлаб ўтган. Эслатиб ўтаман: Замонавий EX18 дан сифатли, европа стандартларига жавоб берувчи Электр хисоблагич Меркурий 200.04 5-60А/220В кл.т.2,0 кўп тарифли ЖКИ, PLC модемли 300000-400000 сўм атрофида доналаб сотилади. Агар уни кўп миқдорда сотиб олинса ёки ўзимизда хитой махсулотларидей эхтиёт қисмлардан терилса ундан ҳам арзон тушиши мумкин. Агар хисоблагич нархи электр энергияси тан нархига ўтирса, EX18 хисоблагични танлашда тендер ўтказилганми? Бу тендерда кимлар қатнашган қандай нарх ва фойдали таклифлар берган? Ўйлайманки Биз яна бир коррупция қурбони бўлмаганмиз!!! каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/energomenejer