Maudhui
Қуёш энергиясидан текин фойдаланиш ростдан ҳам текинми? Қуёш энергиясидан фойдаланиш бу қуёшдан келаётган ёруғлик энергиясини бошқа турдаги энергияга айлантириб фойдаланишдир. Ҳозирда биз қуёш энергиясидан электр ва иссиқлик энергияси олиш ҳақида тўхталиб ўтамиз. Қуёш энергиясидан фойдаланиб электр энергия олиш хозирги кунда кенг тарғиб қилинмоқда. Тарғиб қилинишидан асосий мақсад қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда табиатга ёрдам беришдир. Ўзбекистонда асосий электр энергияси иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқарилади ва бу табиатга турли заҳарли газлар чиқарилиши қайта тикланмайдиган энергия ресурсларини тугатиш дегани. Бизда қуёш энергетикасидан фойдаланиш учун бизда асосий сабаб қуёшли кунлар 300 кундан кўплиги ва қуёшдан келадиган ёруғлик энергияси ҳозирги ишлаб чиқарилаётган қуёш панелларига минимал ҳолатда ҳам етарли энергия бера олишида. Қуйидаги расмда биз буни кўришимиз мумкин. Қуёш энергиясини электр энергиясига айлантириш бизга қандай ускуналар кераклиги ва қанча сумма сарфлаш кераклигини кўриб чиқамиз. 1 кВА соатли қуёш электростанциясини қуриш учун керакли ускуналар ва нархларни кўриб чиқамиз. 1кВА қувватли электростанция орқали 10 га яқин тежамкор ёритиш ускуналари 1 та тв, 1 та компютер, ўртача қувватли холодильник, тефаль чойнак ва замонавий газ қозонини электр таъминотини кунлик таъминлайди. 1. Қуёш панели – қуёш нурини электр энергиясига айлантирувчи фотоэлектрик қурилма. Ҳозирда жаҳон ва ўзимизни бозорларимизда кенг тарқалгани монокристалл ва поликристалл. Монокристалл панеллар ФИК 16-35% гача бўлиб, хозирги кунда бозорларимизда сотилаётган қуёш панелларини фойдали иш коэффициенти 16-19%. Поликристалл панеллари ФИК 10-16% сотувда 10-12%. Қуёш панеллари сотиб олишда унинг сифат категориясига ҳам эътибор бериш керак. Масалан “А” , “В” ёки “С”. Бу кўрсаткичлар унинг иш давомийлигини қисқаришини ёки панелга терилган фотоэлементларни сифати алоҳида текширилганлигини табақалаш. Агар панель энг сифатли ва сифати аъло фотоэлементлардан йиғилган бўлса яъни “А” категория, унинг йил давомида умрини қисқариши 5% дан ошмаслиги керак. Демак биз лойиҳамиз учун 1 кВт қувватли панелларни йиғиш учун КПД си юқори бўлган монокристалл панеллардан фойдаланамиз. Хозирги кунда бозорларимизда сотилаётган қуёш панеллари 1 Вт қувват учун 4900 сўмдан 6900 сўмгача. Демак, 1000 Втли панелга 4 900 000 сўм сарфлаймиз. 2. Контроллер – контроллер панелдан чиқаётган ўзгармас ток кучланишини мўътадиллаштириб инвертор учун керакли кучланишда ушлаб туради. Контроллерни турига MPPT ва PWM ажралади, MPPT контроллерлар бошқариш панелига эга бўлиб PWM контроллерга ўхшаб ўчириб ёқмайди аккумулятор зарядини чуқурлигига қараб 10-30% гача панелдан унумли фойдаланади. PWM контроллер панелдаги кучланишни мўътадил ўшлаш кучланиш ортиши билан ўчириш ва ёқишни бажаради шунинг ҳисобига арзон ҳисобланади. Бизни лойиҳамизга MPPT 30А контроллер етарли ва унинг нархи 200 000 дан 300 000 сўмгача. Лойиҳа учун 200 000 сўмлик контроллер танлаймиз. 3. Инвертор – ўзгармас токни ўзгарувчан токга айлантирувчи белгиланган қувватга бўлган қурилма ҳисобланади. Инвертор самарадорлигига қараб куч трансформаторли инвертори КПД 80% ёки импульсли инвертор КПД 98% га ажралади. Сифат кўрсаткичи бўйича инверторлар тоза синусли ва модификацияланган синуслига ажралади. Тоза синусли инверторлар электр энергиясини барча сифат кўрсаткичларига жавоб беради. Модификацияланган синусли инвертор тебранишлар кўрсаткичи билан фарқланади ва қуйида расм орқали кўрсатилган. Содда қилиб айтганда, аҳамиятли ускуналарни сифатли ишлашини таъминлашдир. Сиз компьютер, камера, тв ва ёритиш ускуналари учун тоза синус инвертор ўрнига модификацияланган инвертор танласа етарли. каналга уланиш👇👇👇 @energomenejer