TGTGInsightakili ya telegramLIVE / telegram public index
← EnergoMenejer
EnergoMenejer avatar

TGINSIGHT POST

Post #673

@energomenejer

EnergoMenejer

Mionekano2,340Idadi ya mionekano
Imechapishwa29 Jan29/01/2020, 12:58
Maudhui ya chapisho

Maudhui

Лойиҳамиз учун ўрнатилган қуввати 3кВА инвертор танлаймиз, унинг нархи 1 600 000 дан 3 200 000 сўмгача. Мен ўзимиз ишлаб чиқарадиган 3кВА тоза синус инверторини танладим, нархи 2 300 000 сўм. Аккумулятор – аккумулятор ўзини кўрсатилган ток ҳажмига хос равишда ток сақлаб туриш ва керакли бўлган вақтда ток етказиб бериш учун мўлжалланган. Қуёш электростанцияси учун кислотали иш даври 1-3 йил, шелочли (ишлаш даври 1-10 йил), гелли (ишлаш даври 5-8 йил), литий ионли (ишлаш даври 5-10 йил) аккумуляторлардан фойдаланиш мумкин. Агар аккумуляторлар инсон яшайдиган хоналарга ўрнатилга ёпиқ хизмат кўрсатилмайдиган гел, литий ионли аккумуляторлардан фойдаланиш керак. Кислота ва шелоч аккумуляторни сотиб олишга деярли ҳаммани қурби етади аммо ишлаш даври 1-3 йил ва заряд разрядлаш даврида ўзидан заҳарли газлар чиқаради. Лойиҳамиз учун кислотали 200 А лик 2 та аккумулятор 1 600 000 сўмга ҳисоблаймиз. Монтаж ва ишга тушириш умумий лойиҳани максимал 20% ни ташкил қилади. Демак Умумий лойиҳани ҳисоблаймиз: Қуёш панеллари – 4,9 млн сўм. Контроллер – 0,2 млн сўм Инвертор – 2,3 млн сўм Аккумулятор – 1,6 млн сўм Хизмат хақи – 0,5 млн сўм Жами – 9,5 млн сўм. Энди шу хонадон бир йилда қанча фойда кўришини ҳисоблаймиз. Станция 8 кВт*соат электр энергия бир кунда беришини ҳисобласак, ҳозирги энергия ресурс нархи 1 кВт•ч = 228 сўм 60 тийин, бир кунда 2286 сўм бир йилда 658 368 сўм электр энергиясидан фойда. Ҳозирги қонунчилигимиз бўйича 3 йиллик мол-мулк ва ер солиғидан озод қилинишини ҳисобга олсак ўртача хонадон бир йилда 500 000 сўм солиқ тўлайди. Қайтариб айтаман, бу ўртача нарх 300 000 сўмдан 2 000 000 сўмгача солиқ тўлайдиганлар бор. Демак, умумий фойда 3 йиллик солиқлардан озод қилиш билан бирга 1 558 368 сўм. Энди шу лойиҳамиз ўзини қанча вақтда ўзини оқлашини ҳисоблаб чиқамиз. DP= Inv/Et Et – иқтисод қилинган фойда, Iinv – лойиҳага сарфланган маблағ. DP= 9500000/ 1558368=6,1 йил Ҳозирги вақтдаги электр энергияси узилишлари ва ресурсларга бўлган нархлар ошишини ҳисобга олсак бу вақт бир неча баробар арзонлашиши ва кейинги йилларда фойдага ишлашни бошлайди. Демак, турли хил факторларни ҳисобга олганимизда бу қуёш электростанциямиз самарали ҳисобланади. Бундан ташқари, табиатга чиқарилаётган зарарли газларни камайтириш ва юртимиздаги электр тармоқларидаги юкламани камайтиришга эришамиз ва бу лойиҳага пул тика олмайдиган, рекламаларда айтилганидек, “чекка чекка қишлоқларимизга ҳам электр токи етиб боради”. Энди қуёш энергиясидан иссиқлик энергияси олиш бўйича лойиҳани кўриб чиқамиз. Қуёш коллекторлари сувни 60-70°С гача иситиши ва хонадонларда иссиқ сув таъминоти сифатида фойдаланиш мумкин. Ҳозирда қуёш коллекторлари хилма-хил бўлиб, улар иссиқлик алмашинувида антифриз ёки турли хил газлардан фойдаланади. Қиш кунларида бу коллекторлар сувни 30°С гача исита олади, холос. Бундан ташқари ўта совук кунлари коллектор ичидаги суюклик музлаб колмаслиги учун электр тенлардан фойдаланилади. Қуёш коллекторлари ҳозирда 100 литр ва 200 литрлик кунлик сув иситиш ҳажмга эга бир ускуна сифатида сотилади. Агар сизга кўпроқ хажмли сувни иситиш зарур бўлса унда коллекторларни қўшиб бир система қилиб ишлатиш мумкин. Бозорда тури ва сув бойлерига караб 3,5 млн. сўмдан 5 млн сўмгача сотилади ҳамда ўрнатиш ва уста хақи умумий суммани 20% дан ошмаган ҳолда бўлади. Қуёш коллекторларини котелни ёқилғи сарфини 30% гача қисқартиришда ва иссиқлик сув таьминотида бутунлай фойдаланиш мумкин. Иссиқ сув сарфини 4 кишилик оилани иссиқ сув сарфи бир ойда ўртача 10 м3, 1м3 иссиқ сув нархи 4332 сўм, 1 йилда 519 840 сўмни ташкил қилади. Агар коллекторни 4 000 000 сўм деб олсак, ўзини оқлаш вақти 4000000 / 519840 = 7,7 йил. каналга уланиш👇👇👇 @energomenejer