TGTGInsightakili ya telegramLIVE / telegram public index
← EnergoMenejer
EnergoMenejer avatar

TGINSIGHT POST

Post #679

@energomenejer

EnergoMenejer

Mionekano2,780Idadi ya mionekano
Imechapishwa31 Jan31/01/2020, 11:16
Maudhui ya chapisho

Maudhui

Харакат датчиклари давоми... Датчиклар тўлқинларни тарқатиш ва қабул қилинган тўлқинларни тахлил қилишига кўра актив, пассив ва комбинатцияланган датчикларга ажралади. Пассив- инфрақизил датчиклар (PIR), улар фойдаланиладиган харакат датчикларни тахминан 50% ташкил. Актив – Ултратовушли, микротўлқинли ва томографик датчик Комбинатцияланган – фотоэлектрик ва инфрақизил датчиклар. Хар бир тур датчикни ўзининг йўл қўйилган хатлиги бўлади ва вақти вақти билан ёлғон сигналлар бериб туради. Бу сигналларни йўқотиш учун битта ускунада икки тур датчикдан фойдаланилади масалан инфрақизил ва ултра товуш датчиклари. Аммо бу ўз ўрнида сезгирлигини камайтиради. Инфрақизил датчик – Ушбу датчиклар иссиқлик нурларини (ифрақизил) тахлил қилади. Ултратовушли датчик – Ушбу датчиклар товуш тўлқинларини тахлил қилади. Овоз тўлқинларни тарқатади ва иккинчи датчиги орқали қайтаётган сигналларни доплер эффекти бўйича тахлил қилиб атрофни мухитни шакллантиради. Агар худудда ўзгариш сезилса қайтаётган тўлқин орқали сигнал берилиб ускунани ишлашини таъминлайди. Радиотўлқинли датчик – Томографик ва микротўлқинли датчиклар ҳам ултратовушли датчиклар каби ишлайди фарқи товушларни эмас радиотўлқинларни тахлил қилади. Радиотўлқин нометал бўлган жисмлардан ўта олади ва катта худудни назорат қила олади. Бундай ускуналар қимма лекин катта худуд ва омборларни назорат қилишда фойдаланилади. Фотоэлектрик датчик – Ушбу датчиклар ёруғлик нурларидан таъсирланади. Одатда бундай датчиклар иккита сенсордан ташкил топган бўладибири ёруғлик чиқаради иккинчиси қабул қилади. Қабул қилувчи датчик ёруғликни электр токига айлантириб релеларга улаш ёки узишга сигнал беради. Бунга мисол метро ўтиш тўсиқларидаги турникетларни очилишига сигнал берувчи датчик фотоэлектрик датчикдир. Фотоэлектрик датчикни кўча ёритиш тизимларида ҳам кенг фойдаланиш энергия ва мехнат ресурсларини тежашга олиб келади. каналга уланиш @energomenejer