TGTGInsightakili ya telegramLIVE / telegram public index
← EnergoMenejer
EnergoMenejer avatar

TGINSIGHT POST

Post #683

@energomenejer

EnergoMenejer

Mionekano2,900Idadi ya mionekano
Imechapishwa29 Feb29/02/2020, 02:01
Maudhui ya chapisho

Maudhui

Жамиятнинг, ижтимоий тармоқнинг фаол қатлами блогерлар эканига гувоҳ бўлиб турибмиз шу кунларда. Блогерлар турли йўналишларда фикрларини бериб бормоқда. Энг машҳур ва фойдали блогерларнинг каналларини тавсия этаман. “Асанов формати” – тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асановнинг канали. Бу каналда турли тиллар ҳақида маълумотларни, ўзбек тилининг бугуни ва ўтмиши ҳақидаги постларни, тарих ва бугун ҳақида фикр-мулоҳазалар топасиз. 👉@AsanovEldar Alimoff Live – “Sof.uz” интернет-сайти сўровига биноан 2019 йилнинг топ блогерлари рўйхатида 2-ўринни олган Нурбек Алимов канали. Унинг каналида блогернинг шахсий фикрлари, китобхонлик ва халқаро сиёсат бўйича қизиқарли мақолаларини ўқиб боришингиз мумкин. @nurbekalimov “Микрофон Ашуровда” – фан ва технологияларнинг жамиятдаги ўрни ва унга таъсири, ўзбек фани ва бошқа илмий ва ижтимоий масалаларга физик олим Рустам Ашуровнинг шахсий муносабати. 👉@mikrofon_ashurovda ✍️ Бизни ким бошқаради? Психобошқарув сирлари билан сизни мутахассис психоневрапатолог таништиради. Каналда гипноз ва психоҳийлалар фош этилади. 👇 👉@psixoboshqaruv Маркетинг, бизнес, тарих ва ҳамма нарса ҳақида. Тадбиркор ва блогер Хуршид Марозиқов блоги. 👉@fikrbank Бошқа минбарлардан айтилмайдиган гаплар сатирага қориштирилиб “Нурқул минбари”дан янграйди. 👉@NurqulMinbari “Энергоменежер” – ушбу каналда энергия ҳамда ундан самарали фойдаланиш бўйича мавзулар, электр, иссиқлик ва электротехник ускуналар хақида маълумотлар бериб борилади. 👉@energomenejer “Самимий” – бу каналда кундалик воқеа-ҳодисаларнинг айримларига самимий муносабат билдириб борилади. Баъзи мулоҳазаларгаям жой бор. 👉@SamimiyON Юрист ва журналист Баҳодир Аҳмедовнинг каналида давлат ҳокимияти ва жамиятдаги муаммолар танқид остига олинади. Каналда коррупцияга қарши фикрлар кўпроқ берилади. 👉@bahodirahmedoff Сўзга хасислигиданми, қисқа луқмага сарказмни ҳам, хулосани ҳам, танқиду танбеҳни ҳам, яхшигина қалампирни ҳам жойлайдиган “Тағо тайм” эфирда! 👉@hamzajumayev “Asaxiy.uz” интернет-дўкони, Asaxiy Books лойиҳаси асосчиси, тадбиркор ва блогер Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Тадбиркорлик қилиш сирлари, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий мавзуда оригинал таҳлилларни ўқиб боринг. @allaevuz Журналист ва филолог Адҳам Арслонов канали. Кино, адабиёт, тарих, воқеалар ҳақида расмий ОАВга сиғмаган фикрлар. @arslonov1📡 “Qalampir.uz” журналисти, юрист ва блогер (Facebook’да Inops Servus) Зафарбек Солижоновнинг шахсий каналига уланинг. Бепул ҳуқуқий маслаҳатлар, янгиликларга муносабат, ўткир танқидлар – бизнинг каналимизда. Каналга уланиш учун:👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEhoco-Mv-zGiqnTUA