Maudhui
Харорат. °С-цельсий, К-келвин, °F-франгейт Харорат- бу кинетик энергияни (иссиқлик энергичси) рақамлардаги ифодаси. Бир жисмдан иккинчи жисмга энергия эркин тарқалса, икки жисм энергияси мувозанатлашишга уринади. Бу жараён иссиқлик энтропияси дейилади. Бу жараёнга қарши харакатлар иситгичлар, совутиш тизимлари орқали амалга оширилади. Яъни уй мисолида олсак. Уйни агар иситмасак ёки совутмасак вақт ўтиши билан ташқи харорат ёки уни ўраб турган харорат билан мувозанатлашишни бошлайди бу эса юқорида айтганимдей иссиқлик энтропияси. Бунга қарши агар совуб кетса иситиш тизимлари орқали уйнииситишга ёки совутиш тизими орқали уни совутишга харакат қиламиз. Бунда ускуналар ўз харорати ушлаб туриб ўзидаги хароратга хоналар хароратларини мувозанатланишини таъминлайди. Харорат цельсий шеаласи °С. Агар бир бўлак музни илиқ хароратли хонага олиб еирсангиз, муз эришни бошлайди. Чунки муз хонадаги иссиқликни юта бошлайди. Муздан ажралаётган сув харорати 0 °С га тенг бўлади. Агар кўпроқ вақт турса барса муз сувга айланиб, сувнинг харорати хона хароратига тенглашишга интилади. Агар шу сувни харорати ортириб борсак қайнаш нуқтасига келиб сув қайнайди ва маълум фисми газ холатига ўтишни бошлайди. Сувнинг пар холатига ўтиш харорати 100 °С. Агарда сувга берилаётган харорат оширилиб борилса сувнинг барча қисми критик нуқтасига етиб пар холатига ўтади ва пар ўз навбатида берилаётган иссиқлик энергиясини ютиши хисобига ўзининг хароратини ошириб боради. Бундан келиб чиқадики сувнинг иккита критик нуқтаси бўлиб бу музлаш нуқтаси 0 °С ва қайнаш нуқтаси 100 °С. Бу икки кўрсаткич цельсий харорат шкаласининг критиқ нуқталари деб белгиланган. Бу принципни топган олим фамиляси Цельсий номи билан атала бошлаган. Бу шкалада ( 1°С) градус цельсий этиб денгиз сатхида тоза сувнинг 1/100 эриш ва қайнаш хароратлар фарқи олинган. Кельвин харорат шеаласи "К". Олим Цельсий ишини давом эттирган холда хароратни цельсий шкаласидаги критик нуқталардан паст ва баланд хароратларни ўлчаш усулини таклиф қилган. У муз бўлагини совутишда давом этган ва абсолют паст хароратни аниқлаган. У - 273,15 °С хароратдан паст хароратга эришмаган. Бу хароратни абсолют нол деб атаган. Кельвин шкаласи бўйича критик паст нуқта 273,15 °С=0 К, 100°С=373,15 К этиб олинган. Кельвин харорат шкаласида юқори критик нуқта чексиздир, чунки қуёш ядраси ёки самовий жисмлар харорати миллярд градус кельвингача етиши мумкин. Фаренгейт харорат шкаласи °F. Кўп инглиз тилли халқлар ва америкада Фаренгейт (°F) харорат шкаласидан фойдаланишади. Хароратни фаренгейт шкаласига ўтказиш 5/9 денгиз сатхида тоза сувнинг эриш нуқтаси 32°F-0°C, қайнаш нуқтаси эса 212°F-100 °C. Абсолют нол эса -459,67 °F. Қуйида шакалаларга ўтиш формулаларини бераман. °С=(5/9)(°F-32). °F=1,8*°C+32. 💡@energomenejer💡