Maudhui
Электролиз жараёни учун юқоридаги ускуна бўлса кифоя, аммо электролиз орқали олинган водород энергиясини олиш учун 1,5 баробар энергия сарфланади. Расмдаги ускунада сувга туширилган иккита электродга ўзгармас ток берилади. Жараёнда манфий қутбли электродга водород пуфакчалари, мусбат қутбли электродга кислород пуфакчалари тўпланади. Пуфакчалатдаги газни ажратиб олиб тўпланади. Агар водород кўп миқдорда олиш мақсад бўлса электролиз учун энергияни алтернатив энергия манбааларидан олиш керак. Водородни сақлаш бу яна бир техник муаммо бўлиб, етарли масофага юриш имконини берувчи водородни оғир ва катта метал баллонга сақлаш (метан газ каби) керак. Бу эса жой ва машинаги оғирлигига таъсир қилади. Бундан ташқари хавфли, агар балонга зиён етиб водород чиқса машина ракетага айланади ва зарари жуда катта бўлади. Аммо хозирда олимлар турли хил янги технологиялар устида иш олиб боришмоқда. Булардан бири металл-гидрид, бу метал ва вадородни бириктириб керакли вақтда керакли миқдор ва тезликда бошқара олиш учун. Иккинчи технология бу нанотрубка. Нонотрубка ичига водородни конденсатция қилиб керакли зичликда сақлаш (нанотрубка- углерод атомларидан ташкил топган энг катта мобекулалар.) Қуйидаги технологиялар синовда ва ишлаб чиқаришга қисман киритилган. 💡@energomenejer💡