TGTGInsightakili ya telegramLIVE / telegram public index
← EnergoMenejer
EnergoMenejer avatar

TGINSIGHT POST

Post #821

@energomenejer

EnergoMenejer

Mionekano1,970Idadi ya mionekano
Imechapishwa1 Ago01/08/2022, 11:45
Maudhui ya chapisho

Maudhui

Тоза хаводан нафас олинг Биз нафас олаётган хаво таркибида хажм бўйича 78.1% Азот,Кислород 20.9% кислород, Аргон 0.9%, Корбонат ангидрид 0.03% ва яна 6 та 1% га етмаган моддалар мавжуд. Инсон яхши ишлаши ва ўзи соғлом сақлаши учун кислород ва Корбонат ангидрид улиши нормада бўлиши керак. Аммо булар ичида Корбонад ангидрид (СО2)миқдори асосий кўрсатгичдир чунки унинг улиши билан қолганларига бахо берилади. СО2 миқдори ошиши инсонда чарчаш, уйқуга тўймаслик, эътиборни бир жойга йиға олмаслик, ишчанлик ва айрим нохуш холатларни келтириб чиқаради. Агар унинг улуши янада ортса инсонда нафас етишмовчилиги, бош айланиши, судургига тушиши мумкин. Келинглар Биз тозо хаво ёки йўқ дейишимизга СО2ни концентрациясини кўриб чиқамиз. Ўрмон тоза хавоси -350ppm Кўчадаги нормал тоза хаво-450ppm Хонадаги рухсат этилган концентрация -700ppm Уйқучанлик, бош og‘rig‘i, чарчаш аломати -1000ppm Кўнгил айниши, эътиборни жамлай олмаслик -2500ppm 8соат давомида энг чегаравий рухсат этилган миқдор-5000 Асли хонада 700-800ppm концентрация билан қисқа вақт нафас олиш хавфли. Бундан концентрацияли хавода 1-2 соат туришни ўзида юқорида кўрсатилган кичик холатлар, агар доим шундай яшалса оғир касалликларга дучор бўлинади. Бизда хозир қурилаётган уйларда хаво almashtirish системалари деярли ўйлангани йўқ. Бундан ташқари хонани совитиш ва иситишда ҳам умуман бу кўрсатгичларга қаралмайди. Инсон хаво алмашинуви паст бўлган хоналарда кислород ютиб СО2 чиқаради. Ўпкамиз эса СО2 га жуда сезгир xisoblanadi. Шунинг учун ҳам инсон хонани совитгани билан хонада СО2 ортиши натижасида совуқда ҳам terlash чарчашни сезасиз. Буни қандай йўллар билан бартараф қилиш мумкин ва қандай хисоблаймиз деб ўйлашингиз мумкин. Бунинг ичими оддий. Бита хонада 1-2 киши ишласа ёки дам олса 1 соат давомида СО2 ни ушлаб тариш учун 50м3, икки киши 3 киши учун 150м3 хаво, 5-6 киши учун эса 300м3 хаво айлантириш керак. Қуйида берилган формула орқали эса турли хил холатлар учун хаво алмашиш хажмини аниқлаш мумкин. L=(Gx550)/(X2-X1) Бу ерда L – хаво алмашиш xajmi, m3/ch; X1 – ташқаридаги хаводаги СО2 концентрацияси, ppm; X2 –Хонадаги сизга керак бўлган СО2 концентрацияси, ppm; G – Турли холатлдарда битта инсон ажратадиган SO2, L/soat; 550 –X1 и X2 ўзгартириш коэффициенти ppm в G/m3. G маълумотлар қуйидагича Уйқу вақтида 12л/соат Ўтириб ишлаганда 15л/соат Офис ишчилиларига 18л/соат Юрганда 33л/соат Оғир мехнат вақтида 63л/соат Кўчадаги СО2 концентрацияси Қишлоқ жойларида -332 ppm Кичик шахарларда 409 ppm Катта шахарларда 511 ppm Хаво алмашишини рекуператорлар ва шахтний вентеляторлар ёрдамида avtomatlashtirish мумкин. Хатто СО2 датчикларини релелар билан боғлаб Сизга керакли бўлган qiymatlarda вентиляторларни автоматик тарзда ишлатиш, шахталарни очиш ёпиши мумкин. 💡t.me/energomenejer💡