TGTGInsightakili ya telegramLIVE / telegram public index
← EnergoMenejer
EnergoMenejer avatar

TGINSIGHT POST

Post #912

@energomenejer

EnergoMenejer

Mionekano2,790Idadi ya mionekano
Imechapishwa9 Sep09/09/2023, 13:48
Maudhui ya chapisho

Maudhui

Анча 4 йил ичида нархларни ошириш бўйича лойиха ишлаб чиқилди. Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 2023 йил 1 октябрдан бошлаб: истеъмолчиларнинг 1- ва 2- гуруҳ тоифаси учун электр энергияси 1 квт.соат учун 1 000 сўмгача (НКМК, ОТМК, Ўзбекистон металлургия заводи, бюджет ташкилотлари), қолган бизнес ва юридик шахслар учун квт.соатига 900 сўмгача оширилмоқда. Табиий газ тарифлари эса НКМК, ОТМК, Ўзбекистон металлургия заводи ва бюджет ташкилотлари учун бир кубасига 1 800 сўмгача, бошқа ташкилотларга кубасига 1 500 сўмгача миқдорда белгиланмоқда. Аҳоли учун бошқа лойиҳа эълон қилиниши кутилябди. Унга кўра ижтимоий норма қўйилиб нормадан юқориси 900 сўмгача кўтарилиши мумкин. Энергия тежаш актуаллашади. Субсидия ажратиш камаяди. Лойиха энди эълон қилингани билан шу йилнинг май ойидан НКМК, ОТМК, Ўзбекистон металлургия заводларига ЭЭ учун 1000 сўмдан, Табиий газ учун 1800 сўмдан тўламоқда. Яна аниқлик киритиб халқ билишини таъминлаш мақул иш бўлар эди. @energomenejer