TGINSIGHT CHAT
FARG'ONA YHXB_rasmiy kanali
@fvyhxb
Habari na vyombo vya habariFarg'ona viloyati IIB JXX Yo'l harakati xavfsizligi boshqarmasi rasmiy kanali
Machapisho ya hivi karibuni
Uk. 1 kati ya 84 · machapisho 1,007
Imechapishwa 18 Apr
Йўл ҳаракати хавфсизлиги — ҳар биримизнинг масъулиятимиз! Қўштепа туманида ҳайдовчиларни огоҳликка чорлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида “Тарғибот карвони” тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида ҳайдовчилар, мактаб ўқувчилари ҳамда кенг жамоатчилик вакилларига йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш, эҳтиёткорликни ошириш ва хавфсизлик маданиятини шакллантириш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Шу каби тарғибот тадбирлари фуқаролар ўртасида масъулиятни кучайтириш, йўлларда хавфсизликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати Telegram | Facebook | Youtube
Imechapishwa 18 Apr
Oʻzbekiston va Gruziya Ichki ishlar vazirliklari uchrashuvi: Jinoyatchilikka qarshi kurashish, jamoat xavfsizligini taʼminlash va oʻzaro axborot almashinuvidagi hamkorlikning yangi bosqichi ——— Ўзбекистон ва Грузия Ички ишлар вазирликлари учрашуви: Жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ўзаро ахборот алмашинувидаги ҳамкорликнинг янги босқичи Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Ok | TV
Imechapishwa 17 Apr
#Судья_изоҳи Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг тергов судьяси К. Рахимов томонидан спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда транспорт воситасини бошқарган шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди. Суд мажлиси якунида судья томонидан қабул қилинган қарорнинг мазмун-моҳияти тушунтирилгани акс этган лавҳа. Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати Telegram | Facebook | Youtube
Hashtags
Imechapishwa 17 Apr
Хавфсизлик камари - ҳаётингизни сақлайди! Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати Telegram | Facebook | Youtube
Imechapishwa 17 Apr
Учкўприк, Риштон туманлари ва Қувасой шаҳрида ҳаракат иштирокчиларини хушёрликка чорлаш мақсадида тарғибот автокарвони тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида махсус жиҳозланган транспорт воситалари орқали йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, тезликни оширмаслик, пиёдаларга устуворлик бериш ҳамда хавфсиз ҳаракатланиш бўйича огоҳлантирувчи мурожаатлар тарқатилди. Мазкур автокарвон орқали аҳоли ўртасида йўл ҳаракати хавфсизлиги маданиятини ошириш, фуқароларни янада эҳтиёткорликка чақиришга алоҳида эътибор қаратилди. Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати Telegram | Facebook | Youtube
Imechapishwa 17 Apr
Ижтимоий тармоқда эълон қилинган ҳолат юзасидан РАСМИЙ М А Ъ Л У М О Т Ижтимоий тармоқларда “Ласетти” русумли 40E051MB давлат рақам белгили транспорт воситаси ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузгани акс этган видео эълон қилинди. Ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилганда, ушбу транспорт воситаси бошқарувида Данғара туманида яшовчи И.Э. бошқарувида бўлганлиги аниқланиб, ҳайдовчи И.Э. га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128х5-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати Telegram | Facebook | Youtube
Imechapishwa 17 Apr
Ижтимоий тармоқда эълон қилинган ҳолат юзасидан РАСМИЙ М А Ъ Л У М О Т Ижтимоий тармоқларда Ёзёвон-Марғилон йўлида ЙТҲ содир бўлганлиги ҳақидаги хабар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилганда, 2026 йил 15 апрелдан 16 апрелга ўтар кечаси соат 01:00лар чамасида D86 “Марғилон-Улуғнор” автомобил йўлининг 17-км.да “МАН” русумли юк автомобили ҳайдовчиси автомобил шинасидаги носозлик сабабли бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидан зовурга тушиб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозир ушбу ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ЙҲХГ терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати Telegram | Facebook | Youtube
Imechapishwa 17 Apr
Қўштепа туманида харакат иштирокчиларига қулайлик яратиш мақсадида, тадбиркорлар томонидан йўл ёқасига чиқариб олган буюмларини бартараф этиш мақсадида ЙПХ инспекторлари томонидан қонуний чоралар кўрилмоқда. Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати Telegram | Facebook | Youtube
Imechapishwa 16 Apr
Йўл ҳаракати қоидаларини қасдан бузиб, бошқа транспорт воситасининг ҳаракатига қасддан тўсқинлик қилган ҳайдовчига тегишли чора кўрилди. Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати Telegram | Facebook | Youtube
Imechapishwa 15 Apr
#Мониторинг_назорат Милтилловчи чироқлар ўрнатилган, давлат рақам белгиси ечилган ҳолдаги автомашинада йўлнинг қарама-қарши бўлагида ҳаракатланган йигитларга нисбатан суд қарори билан қонуний чора кўрилди Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати Telegram | Facebook | Youtube
Hashtags
Imechapishwa 14 Apr
Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида Фарғона шаҳрида кучайтирилган рейд тадбири ўтказилди Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати Telegram | Facebook | Youtube
Imechapishwa 14 Apr
Қўқон шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида “Яшил чироқ” мусобақасининг шаҳар босқичи ўтказилди. Мусобақа давомида ўқувчилар йўл ҳаракати қоидалари бўйича билим ва кўникмаларини намойиш этиб, турли шартлар асосида беллашдилар. Тадбирда иштирокчиларнинг йўл белгиларини билиши, амалиётда тўғри қўллаши ва хавфсиз ҳаракатланиш маданияти баҳоланди. Мазкур мусобақа ёшлар ўртасида йўл ҳаракати қоидаларига ҳурматни ошириш, уларни интизом ва масъулиятга чорлаш ҳамда болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларини камайтиришга хизмат қилади. Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати Telegram | Facebook | Youtube