Maudhui
#EKSKLYUZIV 2025 йил учун Ўзбекистонда санаторийлар нархи эълон қилинди Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси тасарруфидаги санаторийлар учун 2025 йилга мўлжалланган йўлланмалар нархи билан танишинг. ▫️Энг арзон йўлланма — Самарқанд вилоятидаги "Абу Али ибн Сино" санаторийси (кардиология ва ҳаракат-таянч неврологиясига ихтисослашган). Бу ерда 3 ўринли 1 хонали стандарт хонада 12 кун дам олиш 3 млн 185 минг сўм. ▫️Энг қиммат йўлланма — Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги "Севарсой" санаторийси (нафас олиш органлари ва неврологияга ихтисослашган). 2 кишилик люкс хонада 10 кун дам олиш 23 млн 80 минг сўм. Барча йўлланмалар қуйидаги хизматларни ўз ичига олади: ✅ Уч маҳал овқатланиш ✅ Яшаш ✅ Соғломлаштириш муолажалари ✅ Маданий тадбирлар P/S: Ушбу санаторийлар саломатликнинг қайси йўналишларига ихтисослашгани, уларга йўлланмани қандай олиш мумкин? Бу ҳақида каналимизда эълон қилиб борамиз. Кузатишда давом этинг. @kasprouz