Maudhui
❓Болани парваришлаш таътиллари асосий иш стажига қўшиладими @Huquqshunos_xizmati: 177-савол ❓Ассалому алейкум. Туғруққача ва туғруқдан кейин таътил ҳам меҳнат таътили учун асосий иш стажига кирадими.Мен бола парвариши таътилидан 2024 йил 25 октябрдан ишга чиқдим. Ишда 6 ой тўлмасдан кейинги фарзандим учун декрет таътилига чиқаман.Туғруққача ва Туғруқдан кейинги таътильдан сўнг асосий меҳнат таътилини олишим мумкинми 6 ой ўтмасдан ҳам 🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ: 📬Меҳнат кодексининг 400-моддаси Ҳомиладор аёлларга ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларга йиллик меҳнат таътилларини бериш навбатини белгилашдаги имтиёзлар ҳақида. 📃Унга кўра: ➡️Ҳомиладор аёлларга ва бола туққан аёлларга йиллик меҳнат таътили, уларнинг хоҳишига кўра, тегишинча ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин берилади. ❌Ҳомиладор аёлларни йиллик меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди. ❕Болани парваришлаш таътилидан фойдаланаётган ходимга йиллик меҳнат таътили, унинг хоҳишига кўра, бола парваришлаш таътилидан олдин ёхуд ундан кейин берилади. 🔰Юқоридагиларга асосан Сизга йиллик меҳнат таътили истаган вақтизда берилади, яъни 6 ойлик муддатни кутишиз шарт эмас. Истаган вақтизда йиллик меҳнат таътилига чиқишиз мумкин. 🔗Меҳнат кодексининг 405-моддаси 5-қисмига асосан, Болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътилларнинг кўпи билан олти йили меҳнат стажига қўшилади, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшиб ҳисобланади. ☝️Демак, сизни бола парваришлаш таътилида бўлган даврингизнинг жами 6 йили меҳнат стажига қўшилади. 🔝Савол юбориш учун: @Huquqshunos_xizmati_bot @Huquqshunos_xizmati_bot 🔝 Каналга уланиш учун: @Huquqshunos_xizmati @Huquqshunos_xizmati