TGTGInsightakili ya telegramLIVE / telegram public index
← Nice time - Tezkor yangiliklar
Nice time - Tezkor yangiliklar avatar

TGINSIGHT POST

Post #591

@nicetime7

Nice time - Tezkor yangiliklar

Mionekano63Idadi ya mionekano
Imechapishwa11 Apr11/04/2025, 17:18
Maudhui ya chapisho

Maudhui

❓Судга ажрим учун мурожаат қилинганда бериладиган 6 ой муҳлатни қисқартиришнинг имкони борми @Huquqshunos_xizmati: 179-савол ❓8 ойдан бери эрим билан яшамаймиз хар кун уруш жанжал сабабли ажрашмокчиман,хакорат килади уради 5 нафар болам бор судга ариза бердим ажрим учун суд ажратмади 6 ойдан кейин яна ариза беришиз мумкин деди,хозир хужайиним келиб хар кун жанжал килади болаларимниям тинч куймаяпти саволим 6 ой муддатдан олдин ариза берсам буладими яна ажрим учун. 🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ: ❗️Ажрашиш жараёни жуда қийин ҳисобланади. Оила кодекси 37-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ никоҳ эр-хотиндан бири ёки ҳар иккаласининг аризасига мувофиқ никоҳдан ажратиш йўли билан, шунингдек суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган эр ёки хотиннинг васийси берган аризага мувофиқ тугатилиши мумкин. 📃Энди қаранг! Оила кодекси 40-моддаси ҳамда Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорига мувофиқ эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли. ➡️Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, Оила кодексининг 218-моддаси талабларини инобатга олган ҳолда ярашиш учун бериладиган муҳлат уч ойдан кам бўлиши самарасиз ҳисобланади. ❗️Шунга кўра сизлардаги вазиятда 6 ой тугагандан сўнг суд ишни кўриб чиқиши лозим. ➡️Сизлардаги вазиятда аввал суд 6 ой муҳлат берган бўлса, унда бу сафар ишни мазмунан кўриб никоҳни бекор қилиши ёки аризани рад қилиши мумкин. ➡️Оила кодекси 41-моддаси ҳамда Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарорининг 16-бандларига таянган ҳолда никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. ➡️Шундай экан, агар суд оиланинг кейинчалик бирга яшаб кетиш имкони йўқ деб топсагина, никоҳни бекор қилиши мумкин. ➡️Сиздаги ҳолатда бир томон қарши бўлган тақдирда ҳам суд никоҳни сақлаб қолиш учун имкон йўқ деб топса, никоҳ бекор бўлади. Ёки ҳар икки томон никоҳдан ажратишни хоҳлаган тақдирда ҳам суд оилани сақлаб қолиш учун имкон бор деб топса, даъвони рад қилади. Агар ўртангиздаги никоҳ бекор бўлса, унда сизга бир қатор ҳуқуқларга эга бўласиз. 📝Юқоридагиларга асосан, 6 ойлик муддатни қисқартириб бўлмайди. Эрингизни устидан Ички ишлар бўлимига ариза беришиз керак улар ҳолатни ўрганиб чиқиб, эрингиз сизни тинчингизни бузгани учун қонуний чора кўради 🔝Савол юбориш учун: @Huquqshunos_xizmati_bot @Huquqshunos_xizmati_bot 🔝 Каналга уланиш учун: @Huquqshunos_xizmati @Huquqshunos_xizmati