TGTGInsightakili ya telegramLIVE / telegram public index
← MIGRATSIYA QASHQADARYO
MIGRATSIYA QASHQADARYO avatar

TGINSIGHT POST

Post #3952

@qashmigration

MIGRATSIYA QASHQADARYO

Mionekano7,470Idadi ya mionekano
Imechapishwa12 Mac12/03/2025, 16:55
Maudhui ya chapisho

Maudhui

ХОРИЖДАГИ ЁЛҒОН ВАКАНСИЯЛАР ВА ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ СХЕМАЛАРИ! ‼️ Ижтимоий тармоқларда катта маош ва осон виза ваъда қилувчи “соҳта тадбиркорлар”кўпаймоқда! Афсуски аксарият ҳолларда бу каби таклифлар дискриминация, одам савдоси, мажбурий меҳнат, вафирибгарлик қурбони бўлишга сабаб бўлади. ⚠️ АЛОМАТЛАРИ ҚАНДАЙ? ▪️нотаниш шахслар мавжуд компаниялар номидан иш таклифини юборишади; ▪️ишончга кириш учун расмий веб-сайтлар, ташкилотлар логотиплари ва ҳужжатлардан фойдаланишади; ▪️иш малакаси ва хорижий тил билиш талаби йўқлигини айтишади; ▪️биринчи босқичда ҳужжатлар тайёрлаш учун камроқ тўлов сўрашади ва бирор бир сабаб кўрсатиб пулларингизни бўлиб-бўлиб олади; ▪️элчихона виза тўловлари ва билет брон қилишни баҳона қилиб, қўшимча маблағ ундиради; ▪️бироз вақт ўтиб, фирибгарлар алоқага чиқмай қўйишади ёки "сиз танлаган вариант бўлмади, хоҳласангиз мана бундай вариант бор, фақат унга қўшимча тўлов қилишингиз керак",- деб алдов йўли билан яна пулларингизни олади. ❗️ИНТЕРНЕТ ОРҚАЛИ ҚАНДАЙДИР КАРТАЛАРГА ЎТКАЗИБ БЕРГАН МАБЛАҒЛАРИНГИЗНИ ҚАЙТАРИБ ОЛИШ ИМКОНСИЗ Энг кўп ёлғон ваканциялар қайси давлатларда кўрсатилаяпти? 🇬🇧 Буюк Британия 🇩🇪 Германия 🇵🇱 Польша 🇨🇿 Чехия 🇨🇭 Швейцария ⚠️Европа давлатларига ишчи визаларини олиш мураккаб жараён бўлиб, айниқса малакали ишчилар учун катта рақобат бор. Малакали бўлмаган ишчилар учун эса бу давлатларда қонуний иш топиш деярли имконсиз! Хорижда қандай иш топиш мумкин? ▪️Миграция агентлиги ва лицензияга эга Хусусий бандлик агентликларига мурожаат қилинг; ▪️Интернетдаги иш таклифларини расмий манбалар орқали текширинг. 📣Яқинларингизни огоҳлантиринг, сохта ишга жойлаштириш таклифларига учманг! 📝Каналга обуна бўлиш 🐶@qashmigration