TGTGInsightakili ya telegramLIVE / telegram public index
Maudhui ya chapisho
Maudhui
🇷🇺“КАМАЗ” билан ҳамкорлик янада кенгаяди Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев “КАМАЗ” раҳбарияти билан ўтказган учрашувда мутахассисларни ташкилий тартибда ишга жойлаштириш бўйича ҳамкорлик шартномасини имзолади. Ушбу келишув “Камаз”да ишлаш истагини билдирган ҳамюртларимизни Ўзбекистонда касб ва тилга ўқитиш, танловларни янада қулай шароитларда ўтказиш ва ишга жойлаштириш масалаларини ўз ичига олади. Ҳозирда корхонада Агентлик томонидан юборилган 500 нафардан ортиқ юртдошимиз вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бормоқда. Бу ерда асосан юк автомобиллари, автобус, турли ҳажмдаги двигателлар, махсус техникалар ишлаб чиқарилади. @uzmigration