Maudhui
🇷🇺Татаристон Республикаси Бош вазири Алексей Песошин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда меҳнат муносабатлари соҳасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди. Хусусан, қўшма дастурлар асосида фуқароларнинг касбий тайёргарлиги ва мослашувини таъминлаш, патент расмийлаштириш жараёнларидаги тартиб-таомилларни соддалаштириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Бош вазир ўринбосари - Татаристон Республикаси савдо-саноат вазири Олег Коробченко билан ҳам кўришилди. Муҳокамаларда миграция соҳасига оид мавжуд лойиҳалар ҳамда янги имзоланадиган шартномаларни ҳаётга тадбиқ этиш механизмлари кўриб чиқилди. Ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олинди. @uzmigration