TGTGInsightakili ya telegramLIVE / telegram public index
← MIGRATSIYA QASHQADARYO
MIGRATSIYA QASHQADARYO avatar

TGINSIGHT POST

Post #3999

@qashmigration

MIGRATSIYA QASHQADARYO

Mionekano4,019Idadi ya mionekano
Imechapishwa18 Mac18/03/2025, 18:39
Maudhui ya chapisho

Maudhui

🇩🇪Германияга ҳамширалар тайёрлайдиган марказлар кўпаймоқда Миграция агентлиги директори ўринбосари Азимжон Ҳусанов Германиянинг “KlettEDU” GmbH рекрутингкомпанияси вакили Ferdinand Ayen билан учрашув ўтказди. Унда, Абу Али ибн Сино тиббиёт техникумлари негизида немис тили курсларини ташкил қилиш, ўқитувчиларни немис тиббий-таълим дастурлари асосида малакасини ошириш ҳамда ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ҳамшираларни Германия клиникаларига ишга жойлаштириш масалалари кўриб чиқилди. Бугунги кунда, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро вилоятлари ва Олмалиқ шаҳрида ушбу компаниянинг ўқув марказлари ташкил қилинган бўлиб, 250 га яқин ҳамшира таҳсил олмоқда. Учрашувда “KlettEDU” GmbH компанияси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда Тошкент вилоятинингЯнгийўл, Андижон вилоятининг Пахтаобод туманларида ҳам шундай марказларни ташкил қилиш, тингловчиларга қулай шароитларни яратишга доир англашув Меморандуми имзоланди. Agentlikning e’lonlar kanali @uzmigration