Maudhui
📌 📌 📌 📌 📌 ⏱️2025 йил 30 апрель куни Россия Федерацияси Президентининг2024 йил 30 декабрдаги 1126-сон Фармони билан берилган имкониятлар муддати тугайди. Ушбу фармон хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россия ҳудудида қонуний қолиш асосларини йўқотган тақдирда, ўз ҳуқуқий мақомини тартибга солиш имкониятини тақдим этади. Бундай имкониятдан фойдаланиш учун қаерга мурожаат қилиш керак? 🔼 Россия ИИВнинг ҳудудий органларига; 🔼 Россия ИИВ ФГУП «ПВС» филиалларига; 🔼Москва шаҳридаги ГБУ ММЦ «Сахарово»га. ✅ Барча қонуний тартиб-таомилларданўтгандан сўнг, Россия ҳудудида қонуний қолиш ҳуқуқини берувчи тегишли рухсатнома ҳужжатлари тақдим этилади. ❗️Шунингдек, қонунбузарликка йўл қўйган ва ҳуқуқий мақомини тартибга солишни истамаган хорижлик фуқаролар Россия Федерациясини мустақил равишда тарк этиши учун ҳам атиги 5 ҳафтага яқин вақт қолганлигини эслатиб ўтамиз. ⚠️2025 йил 1 майдан бошлаб, ҳуқуқий мақомини тартибга солмаган шахсларга нисбатан чиқариб юбориш ва келажакда Россияга киришни тақиқлаш каби чоралар қўлланилади. Муҳим ҳаволалар: ⏺Ҳужжатларни қабул қилувчи миграция марказлари манзиллари ва масъул шахсларнинг телефон рақамлари ⏺Қонуний мақомда бўлиш учун 7 қадам ⏺Рус тили ва қонунчилиги бўйичаимтиҳондан ўтиш ⏺Патент расмийлаштириш, ҳужжатларни топшириб ишлаш учун рухсат олишбосқичлари ⏺30/30/30акцияси ҳақида маълумот ⏺Ҳуқуқий маслаҳат 📝Kanalga obuna boʻlish 🐶@qashmigration