Maudhui
⚡️РАСМИЙ МАЪЛУМОТ Жорий йилнинг 7 май куни ижтимоий тармоқларда Новосибирск шаҳрида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари калтаклаётгани акс этган видео тарқалди. Видеода қайд этилган ҳолат жамоатчилик орасида турли талқинларга сабаб бўлди. Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси ҳамда Новосибирск шаҳридаги Бош консуллик томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Аниқланишича, мазкур ҳолат Новосибирск вилоятининг Верх-Тула қишлоқ хўжалигида фаолият юритувчи «Азия Сибирь» агрокомплекси ҳудудидаги бозорда содир этилган. Рейд тадбирлари давомида Россия фуқароси, озарбайжон миллатига мансуб шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаслик, куч ишлатиш ва бошқа фуқароларни норозиликка ундашга уриниш оқибатида зиддият юзага келган. ⚡️Агрокомплекс раҳбари Музаффар Раҳимов билан олиб борилган суҳбатга кўра, ушбу ҳолатда Ўзбекистон фуқаролари иштирок этмаган. Шу муносабат билан жамоатчиликдан тасдиқланмаган маълумотларга ишонмаслик, фақат расмий манбалар орқали тарқатилаётган ахборотларга таяниш сўралади. 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram