TGTGInsightakili ya telegramLIVE / telegram public index
← MIGRATSIYA QASHQADARYO
MIGRATSIYA QASHQADARYO avatar

TGINSIGHT POST

Post #4319

@qashmigration

MIGRATSIYA QASHQADARYO

Mionekano6,230Idadi ya mionekano
Imechapishwa16 Mei16/05/2025, 07:39
Maudhui ya chapisho

Maudhui

Болгария меҳнат бозоридаги кадрлар танқислигини ҳал этишда Ўзбекистон иштироки кенгаяди Аксарият Европа Иттифоқи давлатлари каби Болгария меҳнат бозорида ҳам мутахассислар етишмовчилиги кузатилмоқда. Қурилиш, қишлоқ хўжалиги, меҳмонхона-ресторан хизмати каби соҳаларида 80 мингдан ортиқ бўш иш иш ўринлари мавжуд. Бу ҳақда, Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ва Болгария Саноат Капитали Ассоциацияси директорлар кенгаши раиси Румен Радев ўртасида бўлиб ўтган учрашувда айтиб ўтилди. "Болгария иш берувчиларининг фикрига кўра, Ўзбекистондан келган фуқаролар ўзининг меҳнатсеварлиги, қонуний талабларга қатъий риоя қилиши, юқори тарбияси билан болгар халқи орасида юқори ҳурматга эга" , - дея таъкидлади Болгария Саноат Капитали Ассоциацияси директорлар кенгаши раиси Румен Радев. @uzmigration