TGTGInsightakili ya telegramLIVE / telegram public index
Maudhui ya chapisho
Maudhui
🇺🇿🇧🇬Софияда юқори даражадаги учрашув: меҳнат миграциясида адолат ва қонунийликни кафолатлаш энг муҳим жиҳат Бу ҳақда, Ўзбекистон делегацияси ва Болгария Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Галаб Донев ўртасида бўлиб ўтган расмий учрашувда сўз борди. Суҳбатда меҳнат миграцияси соҳасида инсон ҳуқуқларини таъминлаш масалаларига катта эътибор қаратилди. Музокараларда Болгария корхоналарида ишлаётган фуқароларимиз ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, муносиб меҳнат ва яшаш шароитларини яратиш, виза ҳамда ишга жойлашиш жараёнларини соддалаштириш мавзуси муҳокама қилинди. Ҳамкорликни инсон қадри, ҳуқуқ ва манфаатларини биринчи ўринга қўйган ҳолда ривожлантиришга келишилди. @uzmigration