TGTGInsightakili ya telegramLIVE / telegram public index
← MIGRATSIYA QASHQADARYO
MIGRATSIYA QASHQADARYO avatar

TGINSIGHT POST

Post #4331

@qashmigration

MIGRATSIYA QASHQADARYO

Mionekano3,510Idadi ya mionekano
Imechapishwa19 Mei19/05/2025, 20:20
Maudhui ya chapisho

Maudhui

Россияда ишлашни режалаштирганлар эътиборига! 📘 Имтиҳонга тайёргарлик — энди осон, бепул ва замонавий! 🇷🇺 Россия Федерациясида қонуний тарзда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рус тили, тарих ва қонунчилик бўйича имтиҳондан ўтиш — асосий талаблардан бири. Эндиликда, Миграция агентлиги томонидан яратилган test.xorijdaish.uz онлайн платформаси орқали бепул, сифатли ва тез тайёргарлик кўришингиз мумкин! 🆕Янгиликлар! ✍️ Тестлар тўлиқ қайта ишланди 📊 Баҳолаш ва билим даражасини кузатиш имконияти яратилди 📈 Ҳар бир фойдаланувчи ўз натижасини босқичма-босқич назорат қилиб, ривожланишини кўриши мумкин Имтиҳонга ишонч билан киришни истайсизми? Унда бу платформа айнан сиз учун! 🔗 Платформага киринг ва яқинларингизга ҳам улашинг test.xorijdaish.uz @uzmigration