Maudhui
Россияда молиявий қийинчиликка учраган аёл ва фарзандлари Ватанга қайтарилди Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонасига Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган, молиявий қийинчиликка дуч келган икки нафар аёл ҳамда уларнинг фарзандлари томонидан мурожаат келиб тушди. 2025 йил 22–23 май кунлари мазкур фуқаролар учун Москва — Фарғона ва Санкт-Петербург — Тошкент йўналишлари бўйича авиачипталар харид қилиниб, улар хавфсиз тарзда Ўзбекистон Республикасига қайтарилди. Агар сиз ҳам ёрдамга муҳтож бўлсангиз, +7 (925) 045-47-44 рақами орқали мурожаат қилинг. Миграция агентлиги хорижда оғир шароитга тушиб қолган фуқароларимизга зарур ёрдам кўрсатишни давом эттиради. 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram