TGTGInsightakili ya telegramLIVE / telegram public index
← MIGRATSIYA QASHQADARYO
MIGRATSIYA QASHQADARYO avatar

TGINSIGHT POST

Post #4378

@qashmigration

MIGRATSIYA QASHQADARYO

Mionekano3,650Idadi ya mionekano
Imechapishwa24 Mei24/05/2025, 04:24
Maudhui ya chapisho

Maudhui

Сизда ҳам муаммолар борми? Мурожаат қилинг ҳуқуқларингиз давлат кафолатида. 2025 йил 22 май куни Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар "Yuksalish consulting" компанияси томонидан Москвадаги қурилиш компаниясига ишга жўнатилган фуқароларига иш ҳақи тўланмаётгани ҳақида видеолавҳа эълон қилинди. Мазкур мурожаат кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди. 2025 йил 23 май куни Миграция агентлиги масъуллари мурожаатчилар билан онлайн мулоқот ўтказиб, муаммони ўргандилар. Шунингдек, Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси ходимлари томонидан олиб борилган музокаралар натижасида 13 нафар фуқаронинг иш ҳақлари умумий 286 минг рубл миқдорида иш берувчидан ундириб берилди. Фуқаролар ҳужжатлари қайтариб олинди ва Миграция агентлиги томонидан бошқа бўш иш ўринлари тавсия этилди. ❗️Консалтинг фирма фаолияти қонуний тартибда ўрганилади. Ҳурматли фуқаролар, агар сиз хорижда ишлаётган бўлсангиз ҳар қандай оғир вазиятларда Миграция агентлигига мурожаат қилинг: (71) 202 33 55, 1282 қисқа рақам. 📲Хориждаги юртдошларимиз учун 24/7 режимда бепул ишлайдиган телефон рақамлар 👉бу ерда 🌐@huquqiy_yordam_uzbot телеграм ботига ёзиш мумкин 📌 Миграция агентлиги ваколатхонасига ҳам мурожаат қилиш мумкин: 📞+79250454744 Телеграм: @pomoshrussiamigrant 🇷🇺🇺🇿Россиядаги бош консулхоналар манзили ва телефон рақамлари 👉бу ерда. @uzmigration