TGTGInsightakili ya telegramLIVE / telegram public index
← MIGRATSIYA QASHQADARYO
MIGRATSIYA QASHQADARYO avatar

TGINSIGHT POST

Post #4395

@qashmigration

MIGRATSIYA QASHQADARYO

Mionekano4,590Idadi ya mionekano
Imechapishwa27 Mei27/05/2025, 11:36
Maudhui ya chapisho

Maudhui

МИГРАЦИЯ АГЕНТЛИГИ ЛИЦЕНЗИЯСИЗ ХОРИЖГА ИШГА ЖЎНАТАЁТГАНЛАРГА НИСБАТАН ҚАТЪИЙ ЧОРА КЎРМОҚДА Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 апрелдаги 252-сонли қарорига мувофиқ, фуқароларини хорижда ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш фаолияти билан Миграция агентлиги шуғулланади. Шунингдек, “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, мазкур фаолиятни лицензия асосида амалга ошириш ҳуқуқи фақат Миграция агентлиги томонидан лицензия олган хусусий бандлик агентликларига берилган. ⚠️ Бироқ сўнгги пайтларда лицензияга эга бўлмаган ҳолда, фуқароларни хорижга ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, консалтинг ёки ахборот хизмати ниқоби остида ноқонуний фаолият юритувчи шахслар кўпаймоқда. 📌 Миграция агентлиги томонидан ўтказилган назорат тадбирлари натижасида “WORLDVISA” MCHJ, “Everyone Consult” MCHJ ва “Adworld Group” MCHJ ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги эълонлари орқали юртдошларимизни хорижга ишга юбориш хизматларини кўрсатаётганликлари, фуқаролардан пул йиғиб, хизмат кўрсатмаганлик ҳолатлари аниқланди. Ушбу жамиятларга нисбатан ҳуқуқбузарликлар юзасидан тегишли жарималар қўлланилди. 📣МИГРАЦИЯ АГЕНТЛИГИ ОГОҲЛАНТИРАДИ: Лицензияга эга бўлмаган ташкилотлар орқали хорижда ишга жойлашишга уриниш фуқароларнинг молиявий ва ҳуқуқий хавф-хатарга дучор бўлишига олиб келади. 🔒Хавфсизлигингиз ўз қўлингизда: ▪️ Расмий рўйхатдаги агентликлар билан ҳамкорлик қилинг. ▪️ Ҳар қандай шартномани имзолашдан олдин уни синчиклаб ўқиб чиқинг. ▪️Шубҳали тўловларни амалга оширманг. Сизнинг ҳуқуқларингиз ва хавфсизлигингизни таъминлаш – Миграция агентлигининг устувор вазифасидир. Постни улашинг — яқинларингиз алданиб қолмасин! 📝Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼 🔤@qashmigration