Maudhui
Юртдошларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган учрашувлар Новосибирск ва Ленинград вилоятларида бўлиб ўтди Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги вакилликлари томонидан вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларимиз билан навбатдаги учрашувлар ташкил этилди. 22 май куни агентликнинг Новосибирск шаҳридаги вакиллари Новосибирск вилояти Маслянино туманида жойлашган “ЭкоНива-АПК Холдинг” ишлаб чиқариш корхонасига ташриф буюрдилар. Суҳбат чоғида меҳнат мигрантларини танлаш ва жалб этиш, яшаш ва меҳнат шароитлари, патент расмийлаштириш, иш жойига трансфер масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, корхонада ишлаётган 20 нафар юртдошимиз билан алоҳида учрашув ўтказилди. Шу куни, Санкт-Петербургдаги вакиллик ҳамда Консулхона ходимлари Ленинград вилоятидаги “Остроговицы” МЧЖга ташриф буюриб, у ерда вақтинча ишлаётган 25 нафарга яқин фуқароларимиз билан учрашди. Улар билан яшаш ва ишлаш шароитлари кўриб чиқилди, мавжуд муаммолар юзасидан амалий ёрдам кўрсатилди. Тадбирлар якунида фуқароларимизга ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари, қонунларга риоя этиш, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш ҳамда ҳуқуқбузарликлардан сақланиш бўйича тушунтиришлар берилди ва ваколатхонанинг ишонч телефон рақамлари қолдирилди. 😎@pomoshrussiamigrant ☎️ Телефон:+79250454744 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram