TGTGInsightakili ya telegramLIVE / telegram public index
← MIGRATSIYA QASHQADARYO
MIGRATSIYA QASHQADARYO avatar

TGINSIGHT POST

Post #4777

@qashmigration

MIGRATSIYA QASHQADARYO

Mionekano3,360Idadi ya mionekano
Imechapishwa26 Ago26/08/2025, 16:01
Maudhui ya chapisho

Maudhui

✅РАСМИЙ МУНОСАБАТ ✅ Ижтимоий тармоқларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг айрим ходимлари пул эвазига Корея Республикасига ишга юбориш билан шуғуллангани ҳамда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабарлар тарқалди. ✅Мазкур ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз: ✅ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 октябрдаги ПФ–162-сонли Фармони билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги қайта ташкил этилгандан сўнг, бугунги кунгача Кореяга E–9 визаси учун ҳеч қандай танловлар ўтказилмаган. Айрим ходимлар томонидан йўл қўйилган қоидабузарликлардан кейин, Миграция агентлиги фаолиятида Жанубий Кореяга юбориш билан боғлиқ кадрлар, шу жумладан, Сеулдаги ваколатхонасида фаолият юритган барча ходимлар тўлиқ ўзгартирилди. Агентлик ходимлари орасида ўз касбига хиёнат қилган, фуқароларнинг ишончи ва ҳақ-ҳуқуқларини суиистеъмол қилган шахсларнинг ҳаракатлари кескин қораланади. ✅Миграция агентлиги фуқароларни яна бир бор огоҳлантиради: ✅ Агар фаолиятимиз билан боғлиқ шубҳали ҳолатлар ёки қоидабузарликларга гувоҳ бўлсангиз, Миграция агентлигининг Комплаенс хизматига дарҳол, 71–202–44–11 телефон орқали ёки 12-82 қисқа рақам орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз. @uzmigration