TGTGInsightakili ya telegramLIVE / telegram public index
Maudhui ya chapisho
Maudhui
“Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” Анқарада Истиқлолимизнинг 34 йиллиги нишонланди 🔰Энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги нафақат юртимиз бўйлаб, балки дунёнинг турли нуқталарида ҳам катта тантана билан нишонланмоқда. ✅Ана шундай байрам тадбирларидан бири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси ҳамкорлигида Анқара шаҳрида вақтинча меҳнат қилаётган бир гуруҳ ватандошларимиз учун ташкил этилди. ✅ Мазкур видео лавҳада байрам тадбирида иштирок этган юртдошларимизнинг хурсандчилигига гувоҳ бўласиз. @uzmigration