TGTGInsightakili ya telegramLIVE / telegram public index
← MIGRATSIYA QASHQADARYO
MIGRATSIYA QASHQADARYO avatar

TGINSIGHT POST

Post #4848

@qashmigration

MIGRATSIYA QASHQADARYO

Mionekano4,280Idadi ya mionekano
Imechapishwa13 Sep13/09/2025, 16:08
Maudhui ya chapisho

Maudhui

#расмий_муносабат 2025-йил 11-сентябрь куни Қозоғистон Республикаси Олмаота вилояти Или тумани Байсерке қишлоғида жойлашган «LGN Metal» корхонасида юз берган портлаш натижасида уч нафар Ўзбекистон фуқаролари — ҳалок бўлгани юзасидан чуқур қайғу билан маълум қиламиз. Ҳодиса юзасидан Или тумани полицияси томонидан инсон ўлимига олиб келган меҳнат муҳофазаси қоидаларини бузиш бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Миграция агентлиги томонидан марҳумларнинг жасадларини ватанга қайтариш учун зарур расмийлаштириш ишлари ташкил этилди. Марҳумларнинг яқинларига керакли амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳудудий Миграция агентликлари масъул ходимлари бириктирилган. Қозоғистон томони билан тергов жараёнида доимий ҳамкорлик йўлга қўйилган. Миграция агентлиги марҳумларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради. @uzmigration