TGTGInsightakili ya telegramLIVE / telegram public index
Maudhui ya chapisho
Maudhui
Мамлакатимиз фуқароларининг ҳуқуқий ҳимояси таъминланади Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Россия Федерацияси, Красноярск ўлкаси, Емеляновский туманида жойлашган «Корона» зиёфат залида ўтказилган тадбир вақтида Росгвардия ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ҳужжат текширувлари амалга оширилган. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси томонидан фуқароларимиз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, лицензияга эга адвокат воқеа жойига юборилди. Айни пайтда мазкур ҳолат Россия Федерациясининг амалдаги қонунчилиги доирасида ўрганилмоқда. Хабарни тарқатинг! 👉Сўнгги янгиликлардан @uzmigration канали орқали хабардор бўлиб туринг !