Maudhui
Хорижда ишлаш учун визангиз чиқди, йўл чиптаси ҳам қўлингизда, харажатлар кўп бўлди, тўғрими? Ана шундай фурсатда сиз учун — 4 ҚАДАМ ВА ХАРАЖАТЛАРИНГИЗ ҚОПЛАНАДИ! "Xorijda ish" платформасидан рўйхатдан ўтиб, ташкиллаштирилган тартибда ишга кетяпсизми? Эътибор беринг, бу жуда зўр имконият! ✅Ишчи виза харажатлари учун — БҲМнинг 5 бараваригача (бораётган давлатига қараб бугунги кунда - 1млн 875 минг сўмгача) ✅Йўл чиптаси харажатлари учун — БҲМнинг 2 бараваригача (бораётган давлатига қараб бугунги кунда -750 минг сўмгача) бўлган маблағлар компенсация сифатида Миграция агентлиги томонидан тўлаб берилади. Нима қилиш керак? 🔹Визанинг тасдиқланган нусхаси 🔹Виза пули тўланган квитанция 🔹Меҳнат шартномаси нусхаси 🔹Ариза Йўл чиптаси учун ҳам худди шу тартиб! Эсда тутинг: аризада банк пластик карта ва транзит ҳисоб рақамлари, банк номи, MФО ҳамда ИНН рақамлари кўрсатилган бўлиши шарт. Ҳужжатларингизни агентлик филиалига олиб боринг, ёки "Xorijda ish" платформасининг хизматлар бўлимига юкланг! Аризангиз 3 иш кунида кўриб чиқилади ва сизга хабарнома юборилади. ➡️Онлайн ариза қолдириш ва ҳужжат юклаш ➡️Агентликнинг ҳудудий филиаллари манзиллари Дўстларингизга ҳам улашинг — керак бўлиб қолади! 📞Батафсил: (71) 202 33 55 / ички рақамлар 121, 123, 171 қисқа рақам: 1282. 📝Каналгаобуна бўлиш; 🐶@qashmigration