Maudhui
Миграция - бу келажак учун тўсиқ девор эмас, бу - келажак учун имкониятлар кўприги! Бу фикрни Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев Европа Иттифоқи ташаббуси билан Варшавада бўлиб ўтган “Прага жараёни” (Prague Process)даги маърузасида таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, миграция — глобал ривожланишнинг асосий жараёнларидан бири бўлиб, миллатлараро билим, кўникма ва маданиятлар алмашинувини таъминлайди, иқтисодиётни юксалтиради ва жамиятларни боғлайди. 📘 2009 йилда Чехияда бошланган “Прага жараёни” — Европа, Марказий Осиё ва Шарқий ҳамкорлик мамлакатлари ўртасида миграция соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, ноқонуний миграцияни олдини олиш, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган муҳим халқаро платформа. 🌍 Бу жараёнга 46 та мамлакат аъзо бўлиб, Ўзбекистон ҳам 2011 йилдан буён фаол иштирокчи ҳисобланади. 🤝 Форумда Европа Иттифоқи давлатлари вакиллари — Ўзбекистон билан меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорлик европада ўзбекистонлик мутахассислар учун хавфсиз ва қонуниймеҳнат имкониятларини кенгайтираётганини қайд этдилар. 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration