Maudhui
🤝 Миграция агентлиги ҳамда Япониянинг “Proud Partners” компанияси ҳамкорлигида мутахассисларни Японияда ишлаш учун тайёрлаш лойиҳасининг рамзий очилиши бўлиб ўтди. 🧑💻 Шу куннинг ўзида Японияда ишлаш истагини билдириб, Миграция агентлигининг XORIJDA ISH платформасида ариза қолдирган номзодлар билан иш берувчилар суҳбат ўтказиб, ўқиш учун танлаб олдилар. 📚 Янги лойиҳа доирасида фуқароларимиз 6-8 ой давомида Япония стандартларида бепул асосда япон тили, касбий малака ва амалиёт бўйича билимларни эгаллайдилар. Ўқув жараёнлари Ангрен шаҳрида ташкил этилади. 🚛 Дастлабки босқичда 300 нафар юк автомобили ҳайдовчиларини тайёрлаш ва Япония компанияларида юқори маошли иш ўринларига жойлаштириш режалаштирилган. 📌Хорижда ишлаш истагингиз бўлса, бизни кузатиб боринг. Айнан ушбу лойиҳа учун яна танловлар эълон қилинади фаол бўлинг! Батафсил лавҳада 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration