Maudhui
📅 2025 йил 30 ноябрга қадар муҳожирлар учун муҳим муддат! Бу санагача, 2025 йил 1 сентябр ҳолатига кўра Москва ёки Москва вилояти ҳудудида бўлиб, аммо миграция ҳисобига қўйилмаган чет эл фуқаролари ГБУ “ММЦ Сахарово” манзили бўйича рўйхатдан ўтишлари шарт. Россияга визасиз тартибда кирган ва Москва/Москва вилоятида истиқомат қилаётган чет эллик меҳнат муҳожирларига тегишли. 📲 Эслатиб ўтамиз: 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб, мазкур тоифадаги фуқаролар учун тажриба тариқасида янги миграция ҳисоби механизми жорий этилган. Энди улар «Амина» мобил иловасини ўрнатиб, мазкур илова орқали Россия ИИВга ўзининг ҳақиқий жойлашган жойи ҳақида мустақил равишда хабар бериши лозим. ❗️❗️❗️ «Амина» иловасидан фойдаланиш - Москва ва Москва вилояти ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган, визасиз кириб келган чет эл фуқаролари учун мажбурий ҳисобланади. 🟩 Таъкидлаймиз, тажриба доирасида илова орқали рўйхатдан ўтиш ва яшаш жойи ҳақида хабар йўллаш миграция ҳисобига қўйилишни алмаштиради, лекин қонунийлаштириш усулиҳисобланмайди. ✅ Россия ҳудудида қонуний равишда бўлиш учун меҳнат муҳожирлари: * иш берувчи билан расмий меҳнат шартномаси тузишлари; * ва агар ЕАЭСга аъзо давлат фуқаролари бўлсалар, вақтинчалик бўлиш муддатини узайтириш учун ариза беришлари ёки * патент олишлари лозим. Тажриба ўтказиш даврида Москва ва Москва вилоятида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун визасиз кириб келаётган хорижликлар учун "Aмина" иловасидан фойдаланиш мажбурий шарт ҳисобланади.Чет эл фуқаросининг 3 (уч) иш кунидан ортиқ вақт давомида абонент қурилмасининг геолокатсияси тўғрисидаги маълумотларнингйўқлиги миграция ҳисобидан чиқариш учун асос бўлади. Эксперимент шартларини бузиш назорат остидаги шахсларни реестрга (РКЛ) киритиш, Россия ҳудудидан чиқариб юборишгача бўлганмаъмурий жавобгарликка тортиш учун асос бўлиши мумкин.