Maudhui
Ўзбекистон ва Қозоғистон алоқаларида ижтимоий интеграция ва диаспораларнинг роли Ўзбеклар Қозоғистондаги учинчи йирик этнос бўлиб, мамлакат аҳолисининг 3,2 фоизини ташкил этади. Бу 624 минг киши дегани. Ҳамжамият маданий, маърифий ва ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этиб, икки давлат ўртасида табиий кўприк яратмоқда. Қозоғистонда ўнлаб ўзбек маданий марказлари, ижодий уюшмалар, этномаданий уйлар фаолият кўрсатади. Мактабларда таълим ўзбек тилида олиб борилмоқда, бу миллий таълимни қўллаб-қувватлашнинг минтақадаги ноёб намунасидир. Ўзбекистонда этник қозоқлар 803 минг кишини ташкил этади, улар ҳам ривожланган маданий инфратузилмага эга. Қозоқ тили факультетлари, театр жамоалари, таълим дастурлари фаолияти чуқур интеграциялашган мулоқот майдонини шакллантиради. Диаспораларни ўзаро қўллаб-қувватлашнинг бундай даражаси икки томонлама муносабатлар барқарорлигининг кучли омилларидан биридир. Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform Instagram | Facebook