TGTGInsightakili ya telegramLIVE / telegram public index
← MIGRATSIYA QASHQADARYO
MIGRATSIYA QASHQADARYO avatar

TGINSIGHT POST

Post #5109

@qashmigration

MIGRATSIYA QASHQADARYO

Mionekano4,380Idadi ya mionekano
Imechapishwa27 Nov27/11/2025, 06:05
Maudhui ya chapisho

Maudhui

💼 Хусусий бандлик агентликлари учун янги қатъий талаблар! Хорижда иш изловчи фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида агентликлар фаолияти энди кучайтирилган молиявий кафолатлар асосида амалга оширилади. (ЎРҚ–1095-сон, 11.11.2025 й.) 💰Агентликлар ишни бошлашдан олдин: 🏦 БҲМнинг4 000 баробари миқдоридаги маблағни тижорат банкидаги махсус депозит ҳисобвараққа жойлаштириши шарт. 🔒 Маблағни Миграция агентлиги розилигисиз сарфлаш мумкин эмас. Aгар сарфланса — белгиланган муддатда маблағни тўлиқ тиклаш талаб этилади. 🛡 Бу маблағ нима учун? ✔️ агентликнинг қонунларга риоя қилишини таъминлайди; ✔️ фуқароларга етказилиши мумкин бўлган зарарни қоплаш манбаи бўлади; ✔️ фаолиятнинг молиявий кафолати ҳисобланади. 🤝 Маблағ — Банк + Миграция агентлиги + ХБА ўртасидаги махсус шартнома асосида сақланади. 🧾 Маблағларни Миграция жамғармасига ўтказиш тартиби: Агар ХБА: ❗️ қонун бузса ёки фуқаролар манфаатларига зарар етказса, Миграция агентлиги асосланган талабнома киритади. ⏳ Банк депозитдан талаб қилинган суммани олиб, кейинги иш кунига қадар Миграция жамғармасига ўтказади. (Агар агентлик талабномани ихтиёрий бажармаса.) Янги механизм нима беради? 🛡 Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилади; 📈 Хусусий бандлик агентликларининг масъулиятини оширади; 🌍 Хорижда меҳнат фаолияти билан боғлиқ хавфларни камайтиради; 🔎 Хизмат кўрсатиш соҳасида шаффофликни таъминлайди. 🔊Аудиода янада тўлиқроқ 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 Сўнгги янгиликлар учун — @qashmigration